«Қизил ва яшил рангли карточкалар билан ишлаш» методи – таҳ-сил олувчилар билан оммавий ва гуруҳ шаклида ишлашда қўлланиладиган интерактив метод.
Қизиқиш – 1) объект ёки ҳодисани англаш ва бирор фаолият турини ўзлаштиришга мойиллик; 2) ўқувчи ёки талабанинг ўзи учун қимматли ва ёқимли бўлган муайян нарса ва ҳодисага муносабати.
Қироат – Қуръон сураларини муайян талаффуз ва кўтаринки оҳанг билан ўқиш ва такрорлаш.
Қироатхона – кутубхонанинг ўқув зали; китобхонлар матбуот нашрлари (газета, журнал ва б.) ва кутубхонанинг барча фондидан (жумладан, ноёб ва қимматбаҳо нашрлардан ҳам) фойдаланишлари мумкин бўлган махсус жиҳозланган хона.
Қисман изланиш фаолияти-ўқув фаолияти тури; тажриба ва лаборатория ишларини бажариш ҳамда муаммоли семинар ва эвристик суҳбатлар жараёнида намоён бўладиган ўқув фаолият тури.
Қобилият - ўқувчи ёки талабанинг индивидуал салоҳияти, имкониятлари ифодаси. Қобилият билимдан кескин фарқланади, билим мутолаа натижаси ҳисобланади.
“Қобуснома” – Шарқ ва Марказий Осий халқлари орасида кенг тарқалган ахлоқий-таълимий асар, форс-тожик бадиий насрининг биринчи ва йирик ёдгорлиги (11-а.).
Қонуният – муайян педагогик жараёнга хос босқичлар ёки ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ҳодисаларнинг моҳиятли, аҳамиятли объектив мавжуд , такрорланувчан алоқадорлиги.
«Қора қути» методи - таҳсил олувчилар томонидан мавзуни пухта ўзлаштиришга эришиш билан бирга уларни фаолликка ундаш, уларда ҳамкорлик ишлаш, маълум вазиятларни бошқариш ҳамда мантиқий тафаккур юритиш кўникмаларини шакллантиришни назарда тутувчи интерактив метод.
Қорихона – мусулмонларнинг диний ўқув юрти.
Қўллаш – ўрганилган ўқув материалини аниқ шароитлар ва янги вазиятларда татбиқ этиш кўникмалари.
Ғ
Ғурур – фахр-ифтихор.
Ғоя – инсон тафаккурида вужудга келадиган, жамият ва одамларни мақсад сари етаклайдиган фикр.
Do'stlaringiz bilan baham: |