Ўқувчи- умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда таълим олувчи ёшлар.
Ўқувчи ва ўсмирлар техника ижодиёт маркази (Республика ўқувчи ва ўсмирлар техника ижодиёт маркази) – ўқувчи ва ўсмирлар билан техникага оид машғулотлар олиб борувчи мактабдан ташқари болалар муассасаси.
Ўқувчи-ёшлар техника ижодиёт маркази – ўқувчи-ёшлар билан техникага оид машғулотлар олиб борувчи мактабдан ташқари таълим муассаси.
Ўқувчи ижтимоий-фойдали меҳнати – ўқувчиларнинг жамият манфаатларига қаратилган турли хил фаолияти, педагогик тарбиянинг асосий тури.
Ўқувчи маърузаси – ўқувчи томонидан тайёрланадиган мустақил ёзма ва оғзаки иш тури.
Ўқувчи меҳнатига ҳақ тўлаш – ўқувчининг мактаб ўқув устахонасида, фабрика, завод, қурилиш, қишлоқ хўжалик жамоаларида бажарган ишлаб чиқариш меҳнати учун тўланадиган ҳақ.
Ўқувчи–фаоллар – болалар уйи ёки мактаб-интернатларда ўз тартиб-интизоми ва жамоат ишларидаги фаоллиги билан ажралиб турувчи ўқувчилар гуруҳи.
Ўқувчилар меҳнат гигиенаси – меҳнат шарт-шароитлари ва унинг турларини ўқувчи организмига таъсирини ўрганувчи, санитар-гигиена тадбирларини амалга оширишнинг бир бутун мажмуини тақдим этувчи мактаб гигиенасининг махсус тармоғи.
Ўқувчилар навбатчилиги – ўқувчиларнинг мактаб интизомини сақлашга қаратилган фаолияти.
Ўқувчилар нутқ маданияти – атрофидаги кишилар билан мулоқот ҳамда таълим жараёнида турли фан асосларини ўзлаштириш ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқ меъёрларига амал қилиш даражаси.
Ўқувчилар тўгараги – мактабдан ва синфдан ташқари таълим шаклларидан бири.
Ўқувчилар ҳайъати – таркиби ўқувчилардан тузилиб, мактаб ўқув қўмитаси томонидан доимий (йиллик) ёки бирор тадбирни назорат қилиш учун сайланадиган вақтинчалик ҳайъат.
Ўқувчиларнинг ёзма иши - ўқувчининг ёзма қобилияти устида ишлаши, унинг машқ, диктант ёки ёзма тарзда ижодий ишлаши.
Ўқувчининг кундалик дафтари – уй вазифаси ва баҳони қайд этиш учун тутиладиган махсус дафтар.
Do'stlaringiz bilan baham: |