Ҳ
Ҳаваскорлик – болаларнинг мустақил, ихтиёрий, тарзда амалга оширадиган фаолияти.
Ҳаётий кўникмалар - ҳаётда ҳар бир инсон учун зарур бўладиган ижобий хатти- ҳаракатлар мажмуи.
“Ҳайрат ул-аброр” - (“Яхши кишиларнинг ҳайратланиши”) – Алишер Навоийнинг “Хамса” асарининг биринчи достони (1483).
Ҳамкорлик педагогикаси - 1) бу мустақил педагогик концепция бўлиб, унинг асосий натижаси ўқувчи ва ўқитувчи ҳамкорлигида кўзланган мақсадга эришиш; 2) ХХ асрнинг 70-80- йилларида шаклланган новатор-ўқитувчилар ҳаракати.
Ҳарбий академия – Ўзбекистон Қуролли Кучлари учун юқори малакали командирлар таркибини ва илмий кадрларни тайёрлаб берувчи олий ўқув юрти (қ. Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси).
Ҳарбий педагогика - ҳарбий ўқув юртларида бериладиган таълим-тарбиянинг назарий-амалий масалаларини ўрганувчи педагогика фанининг алоҳида бўлими.
Ҳарбий таълим – қуролли кучлар ва қўшин турлари учун кадрлар тайёрлаш. Ҳарбий таълимнинг пайдо бўлиши ва тараққиёти ҳарбий фан ва ҳарбий санъат тараққиёти билан узвий боғлиқ.
Ҳарбий ўқув юртлари – 1) қуролли кучларнинг барча турлари, қўшин турлари ва махсус қўшинлар учун кадрлар тайёрловчи ўқув муассасаси; 2) ҳарбий таълим сирлари, унинг назарий-амалий асосларини ўргатадиган ўқув юрти.
Ҳарф – алифбо сирасида бўлган, ёзувда нутқ товушларини (фонемаларни), уларнинг вариантлари ва баъзи бир қўшилмаларини ифодалаш учун хизмат қиладиган босма ёки ёзма график белги.
“Ҳашарчилар” ўйини – ўқув матнини тузишда фойдаланиладиган дидактик ўйин тури.
Ҳикоя-баён – янги мавзу мазмунининг очиб берилиши, муайян режа асосида матннинг асосий муҳим жиҳатларни ажратиб изчил баён қилишга асосланган ёзма иш тури..
Ҳикоя-хулоса – машғулот сўнггида асосий фикрни якунлаш, хулосалаш ва умумлаштириш, муайян мавзу юзасидан мустақил ишлаш учун топшириқлар бериш усули.
Ҳижо усули (усули таҳажжи) – ўқувчиларга алифбо тартибидаги ҳарфларнинг номлари; улар асосида ясалган ҳижо, яъни бўғинлар, абжадни ёдлаш ва ўқитишга асосланган дидактик усул.
Do'stlaringiz bilan baham: |