Ўқитиш – ўқувчи ёки талабаларнинг ўқув, билув жараёнига раҳбарлик қилиш, уларга билим бериш, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш.
Ўқитиш алгоритми – ўқитиш жараёнининг алгоритмини ишлаб чиқариш ва таълим-тарбия жараёнида ахборотдан самарали (алгоритмик тарзда) фойдаланишга эришиш.
Ўқитиш ва ўрганиш методикаси – ўқитувчи ва таҳсил олувчиларнинг иш методи.
Ўқитиш мароми ( лот. tempus – вақт) – ўқув материалини ўзлаштириш билан боғлиқ ўқув жараёнининг ривожланиш ҳолати.
Ўқитиш методи – қ. Таълим методи.
Ўқитиш методикаси – педагогика фани ва амалиётининг бир қисми бўлиб, ўқувчининг ўқув фани мазмунини қабул қилиб олиши ва уни амалиётда қўллашига оид қонуниятлари (баён қилиш ва ўзлаштириш) тадқиқи билан шуғулланадиган фан.
Ўқитиш принциплари – қ. Таълим принциплари.
Ўқитиш технологияси – бунда ўқув жараёнини ташкил этишда индивидуал ёндашиш ва ўқитишнинг индивидуал шакли устувор ҳисобланади.
Ўқитиш усуллари – ўқитишнинг самарали йўли.
Ўқитишни табақалаштириш – ўқувчиларга ўзларининг иқтидори ва имкониятларига қараб ўзаро фарқли таълим бериш жараёни.
Ўқитишнинг когнитив йўналиши – 1) идрок этиш, хотира, тафаккур каби билиш жараёнларига ҳамда илғор ахборот ютуқларига таянувчи таълимот; 2) интериоризация-ақлий фаолиятнинг босқичма-босқич шакллантирилиши – инсон руҳияти ва фаолиятининг уйғунлигига асосланувчи таълимот.
Ўқитишнинг курс тизими – ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим ўқув муассасаларидаги таълим тизими.
Ўқитишнинг эвристик методи – 1) таълимда янгиликларга элтувчи метод ва қоидаларни излаш (Д.Пойа). Эвристик метод моҳияти қуйидагидек изчилликда тузилган режа орқали амалга оширилади: а) масаланинг қўйилишини тушуниш; б) масалани ечиш режасини тузиш; в) тузилган режасини амалга ошириш; г) орқага назар ташлаш (ҳосил қилинган ечимни текшириш); 2) ўқитувчи томонидан таҳсил олувчилар учун ўтиладиган мавзу материалининг мазмунини муаммо килиб қўйиш ва мақсадга томон йўналтирувчи саволлар тизимидан фойдаланиб, уларни муаммони ҳал қилишга йўллаш методикаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |