Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet112/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Эксперт баҳо – мутахассис ёки мутахассислар гуруҳи томонидан у ёки бу соҳада малакали ечим талаб қилинадиган масалаларни ўрганиш асосида уни баҳолаш.
Экстраверсия – инсоннинг тафаккур ва диққат-эътиборини ўз атрофида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга қаратиши (интроверсияга қарама–қарши мазмунга эга).
Электив принцип – ўқув предметларини ўқувчилар ихтиёрига кўра танлаш.
Электрон алоқа – мунозарали форумлар ўтказиш ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш учун турли рўйхатларни жонлантиришни ташкил этишга қаратилган метод.
Электрон дарслик – компьютер технологиясига асосланган ўқув услубини қўллаш, мустақил таълим олиш, муайян фанга оид ўқув материаллари, илмий маълумотларни ҳар томонлама самарали ўзлаштиришга қаратилган ўқув адабиёти.
Электрон шаклдаги ўқув-услубий материаллар – электрон дарслик, электрон ўқув қўлланмалар, электрон маъруза материаллари, электрон кутубхоналар, мос (GD, Flash ва ҳ.к.) сиғимдаги аудиовизуал материаллар, интерфаол ўқув курслари, компьютерда ҳисоблаш тажрибасини ўтказиш учун лаборатория вазифалари, тест синовларини ўтказиш тизимлари.
Электрон ўқув адабиёт (ЭЎА) – замонавий ахборот технологиялари асосида маълумотларни тўплаш, тасвирлаш, янгилаш, сақлаш, билимларни интерактив усулда тақдим ва назорат қилиш имкониятларига эга бўлган ўқув манбалари.
Электрон ўқув-методик мажмуалар (ЭЎММ) – замонавий ахборот технологиялари муҳитида ўқитишнинг дидактик, дастурий ва техник интерфаол мажмуасидан ташкил топган ва ўқув материалларини компьютер технологиялари, аудио-видео воситалар асосида тақдим этадиган ўқув методик мажмуаси.
Элекция – электрон маъруза, яъни компьютер тармоқлари орқали ўқувчи ҳамда талабаларга тақдим этиладиган маъруза ва ўқув материаллари.
Элея мактаби – юнон фалсафий мактаби. Милоддан аввалги VI-V асрларда Элея шаҳрида (Италиянинг жануби) шаклланган.
Эмпатия – инсоннинг ўзга одамларга нисбатан ҳамдардлик туйғусига эгалик лаёқатини ифодаловчи ҳолати.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling