Хусусий дидактика – муайян ўқув предметини ўқитишнинг назарий-методик асосларини ўрганувчи педагогика фанининг алоҳида тармоғи.
Хусусий технология – хусусий технология ўқув фани кўринишида педагогик технологияларни ижтимоий ҳодиса, назарий фан, таълим-тарбия тизими, жараёни, педагогик фаолият ва унинг услублари, алоқадор фанларнинг илмий-тадқиқот соҳаси сифатида турли таълим муассасаларида белгиланган ўқув дастури асосида ўргатишдан иборат.
Ч
Чақириш усуллари – таълим олувчиларнинг муайян муаммога чуқур ёндашган ҳолда баҳс-мунозарага киришишларига асосланган ўқув жараёни.
Чақириқ – ўқувчиларда танқидий фикрлашни ривожлантиришга йўналтирилган дарс босқичи.
Чизмачилик Давлат таълим стандарти – чизмачилик таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Чизмачилик ўқитиш методикаси – 1) чизмачилик таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) чизмачилик ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий сохаси.
Ш
Шакллантириш – наслий омиллар, муҳит, мақсадга қаратилган таълим-тарбия ва шахсий фаоллик таъсирида инсондаги билим, кўникма, малака ва фазилатларни таркиб топтириш жараёни.
Шакллантирувчи педагогик эксперимент – ўрганилаётган муайян педагогик ҳодисанинг амалиётдаги ҳолатини аниқлашга қаратилган кузатув жараёни.
Шарқона тарбия – шарқ халқларига хос бўлган миллий ва умуминсоний қадриятларни ўзида мужассам этган тарбия тизими.
Шарҳ – жамият тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этадиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, баҳс мусобоқа руҳидаги асарлар, ғоялар, фикрлар, қарашлар ва таклифларни изоҳловчи, муайян масалалар (муаммолар) ечимини кўрсатувчи, кенг оммага мўлжалланган қўшимча адабиёт сифатида фойдаланиладиган нашр.
Do'stlaringiz bilan baham: |