Х
Хайрия жамияти (“Жамияти хайрия”) – Ўзбекистонда XIX аср охири ХХ аср бошларида ёшларнинг таълим-тарбиясига моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган, ўз низоми ва дастурига эга бўлган маънавий-маърифий педагогик уюшма.
Халфа – мактабхоналарда ўқувчиларни ўқитишда домлага ёрдам бериб турадиган шогирд.
Халқ педагогикаси – 1) муайян халқнинг таълим-тарбияси, мазмуни унинг мақсад ва вазифалари, шакл, восита, усул ва методларини ўзида мужассамлаштирган педагогика фанининг алоҳида тармоғи; 2) тарбиянинг мақсад ва вазифалари борасида муайян халқнинг ҳаётий тажрибаси ҳамда турмуш тарзида шаклланган амалий қарашлар мажмуи; муайян жамиятда яшаш учун ҳар бир одам амал қилиши шарт саналган ва урф-одат, удум, хулқ-одоб, маросим, анъана, турмуш тарзи, бадиий ижод, ўйин сингари эмпирик воситаларда намоён бўладиган амалий фаолият ҳамдир.
Халқ таълими – мамлакатда тарбиявий, ўқув ва маданий-маърифий муассаса ва тадбирлар тизими ҳамда уларни бошқариш органлари.
“Халқ таълими аълочиси” – таълим муассасалари ва педагогика соҳасида илмий тадқиқот ҳамда малака ошириш институтлари ходимларини мукофотлаш учун таъсис этилган кўкрак нишони.
Халқ таълими бўлими – туман, вилоят, шаҳар халқ таълимини назорат этувчи давлат бошқарув органи.
Халқ таълими вазирлиги – Халқ таълимини бошқарувчи давлат ташкилоти
“Халқ таълими” журнали – Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг барча муассасаларида маънавий етук шахсни шакллантиришнинг илмий-педагогик асосларини ёритишга қаратилган илмий-методик журнал. Муассислари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти. Журнал 1918 йил декабрдан чиқа бошлаган.
Халқ таълими раҳбар ходимлари малакасини ошириш марказий институти, Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими раҳбар ходимлари малакасини ошириш марказий тинститути – Ўзбекистондаги энг йирик ўқитувчилар малакасини ошириш институти. 1934 йил 4 майда Халқ таълими кадрлари малакасини ошириш институти номи билан ташкил топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |