Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet103/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Университет Низоми – университетларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ифодаланган меъёрий ҳужжат.
Установка – ўқувчи ёки талабанинг муайян фаолиятни бажаришга қаратилган, тажрибаларига асосланган тайёргарлик даражаси.
Устоз – касб-ҳунар, илм ўргатувчи, йўл-йўриқ кўрсатувчи, тарбияловчи мураббий, раҳнамо, ўқитувчи.
«Устоз» республика жамғармаси – Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг устивор йўналишлари бўйича таълим муассасалари, биринчи навбатда, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари сафидан етук педагоглар тайёрлашга кўмаклашишга қаратилган жамғарма тури.
Усуллар - ахборотнинг узатиш ва қабул қилишнинг сўз орқали ифодалаш, кўргазмали ва амалий турларини қамраб олган усуллар мажмуи.
Усули жадид мактаблари (янги усул мактаблари) – Туркистонда XIX асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида болаларнинг саводини чиқариш, ахлоқий-маънавий тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мактаблар.
Уятчанлик — одобсиз ҳаракатларни қилмай туриб, унинг оқибатларини тасаввур этиш натижасида пайдо бўладиган ҳиссиёт.
Ф


Факультатив курс – узлуксиз таълим жараёнида назарий билимларни кенгайтириш ҳамда чуқурлаштириш мақсадида ўтиладиган ихтиёрий ўқув курси.
Факультет (лот. fakultas - имконият, қобилият) – олий ва ўрта махсус ўқув юртининг ўқув-илмий, маъмурий- ташкилий бўлинмаси.
Фалсафий педагогик негиз – педагогика назарияси ва амалиётига оид масалаларни ҳал қилишда жаҳон ва миллий фалсафий фикрлар, тамойиллар ва категорияларга таяниш.
Фан ва маданият халқаро жамғармаси – Фан ва маданият соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш, жаҳон халқлари фани ва маданияти тажрибаларидан фойдаланиш ва Ўзбекистон фани ва маданиятини намойиш қилувчи жамғарма тури.
Фаоллик – ишчанлик.
Фаолият – муайян мақсадга йўналтирилган иш, ҳаракат, машғулот.
Фаолият маҳсулини ўрганиш методи – педагогика ва психология тарихини ўрганиш, таълим менежменти асосларини ифодалаш ҳамда таълим-тарбия жараёнларини бошқаришда оптимал қарорлар қабул қилишда кенг фойдаланиладиган методлар.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling