Турғунлик – доимий, мустақил амал қилувчи ҳолатга эришишни таъминловчи педагогик тушунчалар.
Тушуниш – 1) ўқув-тарбия жараёнида идрок ёки тафаккур объекти ҳисобланган нарса ва ҳодисалар ҳақида янги тасаввур, тушунча, ҳукмлар ҳосил қилиш имконияти, ҳодисаларни белгиларига кўра бошқа нарса, ҳодисалардан фарқлашга оид тушунчага эга бўлиш; 2) айрим жараёнлар, ҳодисалар орасидаги боғлиқлар, воқеа ва ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабабларини, матн мазмунининг моҳиятини очиш кабиларга асосланган руҳий ҳолат.
Тушунтириш – ўқувчи ва талабаларга сўз воситасида ўқув материалларини тушунтириш, шарҳлашдан иборат педагогик метод.
Тушунтириш-кўргазмали ёндашув – ўқитувчилар машғулот давомида ўқув услубий адабиётлардаги кўргазмали воситалар орқали «тайёр» ҳолда билим оладилар.
Тушунтириш, намойиш этиш методи - ўқувчиларнинг ахборотни ўзлаштиришини ташкил этиши жараёни.
Тушунча – нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятлари, алоқалари мазмун-моҳияти ва муносабатларини акс эттирувчи тафаккур шакли.
Тўлиқлик – педагогик билими ва тушунчаларни мумкин қадар яхлит ифодаланиши.
Тўғрилик – шахснинг ўз бурчи ва эътиқодига садоқатлилик, топширилган ишга самимий ёндашиш, ҳақиқатгўйлик орқали ифодаланувчи ахлоқий сифати.
У
Узлуксиз таълим – ўзаро мантиқий изчиллик асосида боғланган ҳамда соддадан мураккабга қараб ривожланиб борувчи ва бир-бирини тақозо этувчи босқичлардан иборат яхлит таълим тизими.
“Узлуксиз таълим” журнали – Республика узлуксиз таълим тизимида таълим босқичлариаро тизимлиликни таъминлаш, таълим соҳасини юксалтиришга ҳисса қўшиш, етук мутахассис кадрлар тайёрлашга кўмаклашиш, илмий-методик янгиликларни ёритиш ва унинг тарғиботчи-ташвиқотчиси сифатида фаолият кўрсатишга қаратилган илмий методик журнал. Муассислари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти. Журнал 2001 йилда ташкил этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |