Фаолият параметрлари – фаолият йўналишлари.
Фан – 1) дунё ҳақидаги билимлар тизими, ижтимоий онг шаклларидан бири. 2) кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисми.
Фан доктори – юқори илмий даража. Дастлаб 1130 й. Болонья университетида жорий этилган бўлиб, магистрлик даражасига эга бўлган ўқитувчиларга берилган.
Фан комитети (Ўзбекистон Халқ комиссарлари Кенгаши ҳузуридаги фан комитети) – 1930 йилларда Ўзбекистон фан штаби вазифасини бажарган илмий ташкилот.
Фан-техника инқилоби (илмий техника инқилоби) – ишлаб чиқарувчи кучларнинг туб сифат ўзгаришларида фаннинг асосий ишлаб чиқарувчи омили бўлиши. ХХ асрнинг ўртасида бошланган.
“Фан ва турмуш” – Ўзбекистон ФАнинг илмий-маърифий, оммабоп журнали.
Фанларни ўқитиш методикаси – педагогика фанининг муҳим таркибий қисми бўлиб, муайян ўқув фанини ўқитиш қонуниятлари, шакл, усул ва материалларини ўрганади.
Фараз – муайян воқеа-ҳодиса ҳақида олдиндан, тахминан чиқарилган ҳукм, хулоса, тахминий мулоҳаза.
Фасилитейтор – ўқитиш методлари бўйича маслаҳатчи.
Феноменал хотира – идрок қилинган нарса ва хусусиятларни, уларнинг боғланиши муносатларини фавқулодда тез ҳамда аниқ эсда қолдириш ва эсга тушунтиришдан иборат нодир қобилият.
Феррара мактаби – Уйғониш даври Италия рассомлиги мактаби. А.Мантеньее, Пьеро дела Франческа, қисман Нидерланд рангтасвири таъсирида Феррара шаҳрида шаклланган, энг тараққий этган даври XV асрнинг иккинчи ярмига тўғри келади.
Физик домино – 115 тадан 300 тагача ҳар бири 2 қисмли карточка (варақча)дан иборат бўлиб, бир қисмида муайян топшириқ, иккинчи қисмида бошқа топшириқнинг жавоби келтирилган кўргазмали ўқув материали.
Физика Давлат таълим стандарти – физика таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
“Физика, математика ва информатика” журнали – умумтаълим мактабларида физика, математика ва информатика фанларини ўқитишга оид ўқитувчи ва ўқувчиларга мўлжалланган туркум илмий-оммабоп, услубий мақолалар, илғор иш тажрибаларини оммалаштиришга йўналтирилган махсус журнал.
Do'stlaringiz bilan baham: |