Педагогик атамалар луғати


Уй вазифаси – ўқувчиларнинг уйда бажарадиган, дарсдан кейинги мустақил иш шакли. Уйғунлик –


Download 0.99 Mb.
bet102/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Уй вазифаси – ўқувчиларнинг уйда бажарадиган, дарсдан кейинги мустақил иш шакли.
Уйғунлик – муайян ўқув предметига оид ўқув материали мазмунининг шахсни ривожлантириш шакли, методи ва усуллари билан уйғун тарзда ифодаланиши.
Умид ниҳоллари” спорт ўйинлари – Ўзбекистоннинг умумий ўрта таълим ва болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган оммавий спорт мусобақалари.
Умумий лаёқат – билимларни нисбатан осон ва сифатли ўзлаштиришни таъминловчи шахс хусусиятлари тизими.
Умумий малака – жамият ахлоқий меъёрларининг юқори даражада ўзлаштирилиши.
Умумий педагогика – инсон ёши, руҳий ҳолати, шахсий хусусиятларидан қатъий назар унга таълим-тарбия бериш қонуниятлари, методлари, тамойилларини аниқлаш билан шуғулланувчи фан.
Умумий ўрта таълим – 1-9-синфларда ўқувчиларга таълим-тарбия бериш ва уларни баркамол шахс сифатида ривожлантириш тизими.
Умумий ўрта таълим мактаби – ўқувчиларга умумий ўрта таълим берувчи таълим муассасаси.
Умумий қарорлар – таълим муассасаси фаолияти ва жамоа аъзоларининг иш тартиби, таълим муассасаси регламентини белгилаш ҳақидаги умумий тавсифга эга бўлган ҳукм.
Умуминсоний қадрият муайян жамият, маданият ёки тарихий давр билан бевосита боғланмаган, кишилар томонидан қабул этилган қадрият.
Умумлаштириш – шахснинг воқеликни билиш, тадқиқ этишдаги муҳим фикрий ҳаракати ҳамда нарса ва ҳодисаларнинг ўхшаш муҳим белги, хусусиятларини, боғланишларни фикран муайян тушунчага бирлаштириш жараёни ва унинг натижаси.
Умумлаштириш методи – шахснинг воқеликни билиш, тадқиқ этишдаги муҳим фикрий ҳаракати ҳамда нарса ва ҳодисаларнинг ўхшаш муҳим белги хусусиятларини, боғланишларни фикран муайян тушунчага бирлаштириш йўллари ва усуллари.
Умумпедагогик технология – турли даражада тизмларни ифодалайдиган айрим таълим муассасасидаги барча таълим-тарбия соҳаларига тегишли бўлган технологилар.
Университет – табиий, ижтимоий ва гуманитар йўналишда юксак малакали мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган кўп тармоқли олий ўқув-илмий муассаса.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling