Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet110/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Эвристик фаолият – маҳсулдор ижодий фикрлаш.
Эвристика (юн. heurisko – излайман, топаман) – 1) масала ечишнинг махсус усуллари (эвристик усуллар); 2) ЭҲМ (компьютер ) учун дастурлар тузиш усули (эвристик дастурлаш.); 3) маҳсулдор ижодий фикрлаш (тафаккур) жараёнини ташкил қилиш (эвристик фаолият); 4) эвристик фаолиятни ўрганадиган предмет; фикрлаш ҳақидаги фаннинг махсус бўлими.
Эгоизм (шахсиятпарастлик) – шахснинг ўз қизиқиши доирасига боғланиб қолиши, бошқа одамлар ва нарсаларга нисбатан ўзининг дастлабки билимига оид қараш ёки фикрини ўзгартира олмаслиги, ҳатто ўз тажрибасига қарама-қарши ахборотларга мослаша билмаслигидан иборат хусусияти.
Эгоцентризм – шахснинг тафаккур ва диққатини буткул ўз-ўзига йўналтириши билан белгиланадиган ҳолат.
Экзистенциализм – тарбияни шахснинг ўз-ўзини намоён қилиши ва рўёбга чиқариши учун шароит яратишини тарғиб этишга қаратилган педагогик-фалсафий қарашлар тизими.
Экологик тарбия – ўқувчи ва талабаларга атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш меъёрлари ва одоби, илмий, диний, ахлоқий қарашлар мажмуасини сингдириш жараёни.
Экологик таълим – атроф муҳитни асраб-авайлиш мазмуни, шакли, усул ва методларини ўргатувчи, педагогика фанининг муҳим тармоғи.
Экологик ўқув – ўқувчи ва талабаларда экологик дунёқараш, онг ва тафаккурни шакллантирадиган, умуман, табиий тизимларда инсонларнинг тутган ўрни ва фаолиятининг аҳамияти, экологик тизимлар, кишилик жамиятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва инсон фаровонлиги омили эканлигини тушунтиришга қаратилган экологик таълим, тарбия, маълумот ва тарғибот мажмуи.
Экология ўқув фани – ОЎЮ ларида талабаларга экологияга оид билим, тушунчалар, экологик таълим-тарбия асосларини ўргатувчи ўқув фани.
«Экосан» халқаро Ўзбекистон экология ва саломатлик жамғармаси – Инсон саломатлиги ва табиатни муҳофаза қилиш учун жамиятнинг ҳамма қатламлари ва фуқороларни аниқ ҳаракатлар қилишга бирлаштириш, эътиборга молик ташаббусларни, лойиҳа ва дастурларни ёйиш ва амалга оширишга ёрдам берувчи жамғарма тури.
Экскурсия (лот. excursion – сайр қилиш) – 1) билимни бойитиш, амалий тажриба ҳосил қилиш ёки маданий-маърифий мақсадда диққатга сазовор жойларга жамоа бўлиб бориш; 2) бевосита кузатиш асосида муайян жараён, воқеа­ҳодиса ёки фаолият мазмунини ёритувчи билимларнинг пухта ўзлаштирилишини таъминловчи таълим шакли.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling