Технологик-педагогик негиз – давлат ва жамиятнинг таълим олдига қўйган ижтимоий буюртмаси, яъни бош мақсадидан кафолатланган натижасигача бўлган узлуксиз педагогик жараён.
Технологик харита – интеграллашган дарсларни ташкил этишда тушунча ва билимларнинг муайян изчиллиги ва ахборотли моделларни ўрганиш усуллари, йўллари, кўрсатмалари ҳамда кўргазмали-технологик топшириқлар йиғиндиси.
Технология – 1) шахсни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш қонуниятларини мужассамлаштирган ва якуний натижани кафолатлайдиган педагогик ҳодиса; 2) таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, уни бошқариш, педагогик ва ўқув фаолиятини ташкил қилиш усуллари тавсифи.
Тизим(система) – 1) тартибга солинган, ўзаро боғланган ва таъсир кўрсатиб турадиган педагогик ҳодиса; 2) тартибга солинган тушунчалар йиғиндиси.
Тизимли – муайян тизимга асосланган педагогик ҳодисаларнинг ўзаро боғланган ҳолда ифодаланиши.
Тизимли ёндашув –- тадқиқотчининг педагогик объект яхлитлигини очиб кўрсатишга йўналтирувчи, унинг ички алоқа ва муносабатларини белгиловчи жараён.
Тизимли таҳлил – изчил таҳлил.
Тизимлаштириш – педагогик ҳодисалар ва тушунчаларни гуруҳларга ажратишга асосланган фаолият.
Тинчлик педагогикаси – педагогиканинг ёшларни тинчлик, ўзаро ёрдам, инсон эркинлиги ва ҳуқуқларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, халқлар ўртасида дўстлик, биродарлик муаммолари билан шуғулланувчи соҳаси.
Тинчлик педагогикаси - педагогиканинг ёшларни тинчлик, ўзаро ёрдам, инсон эркинлиги ва ҳуқуқларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, халқлар ўртасида дўстлик, биродарлик муаммолари билан шуғулланувчи соҳадир.
Типалогия – шахснинг хилма-хил хусусиятларини асосий типларга ажратишга хизмат қиладиган инсон ҳақидаги фанлар, шу жумладан педагогиканинг ҳам таркибий қисми.
Тифлографика – кўзи ожизлар мактабида расм солиш ва чизмачилик фанларини ўқитишда амал қилинадиган рельефли расм ва чизмалар чизиш назарияси.
Тифлопедагогика – педагогика фанининг алоҳида тармоғи бўлиб, кўриш аъзолари тўлиқ ёки қисман издан чиққан болаларга таълим-тарбия бериш муаммоларини ўрганувчи фан.
Тифлотехника – кўзи ожиз ўқувчиларнинг ўқиш меҳнат фаолияти ва атроф-борлиққа тўғри мўлжал олиш, нарса ва ҳодисаларни қабул қилиш имкониятини кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида қўлланиладиган кўргазма материаллар ва махсус жиҳозлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |