Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet95/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Таълим стандарти- муайян таълим жараёнининг модели, намунаси, этолони, меъёрлари, қоидалари, талаблари давлат томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжат.
Таълим ва тарбия журнали – таълим ва тарбия муаммоларини, уларнинг бирлигини илмий жиҳатдан ёритишга ихтисослашган нашр.
Таълим-тарбия методикаси таълим-тарбиянинг назария, фаолият регламенти(алгоритми) ва педагогик амалиёт каби уч соҳасини аниқ ифодаланувчи жараён.
Таълим технологиялари – 1) таълимнинг янада самаралироқ шаклига эришиш учун, инсон заҳираларини ва улар ўртасида ўзаро таъсирни ҳисобга олган ҳолда билимларни ўзлаштириш, таълим жараёнини баҳолаш, амалга ошириш, тизимли режалаштириш методи; 2) таълимнинг техник воситалари ва компьютерларни шунчаки қўллаш эмас, балки таълим самарадорлигини оширишга қаратилган омилларни таҳлил этиш асосида лойиҳалаш усули, материал (ўқув методик) ва мақбул методлар ёрдамида таълим жараёнини қулайлаштириш усулларини ишлаб чиқиш ва унинг тамойилларини аниқлаш; 3) аниқ мақсадга кўра ўқув жараёнини бошқаришга оид дидактик муаммоларни ҳал қилиш, бунда эришиладиган ютуқлар аниқ тавсиф ва таърифларга асосланишига эришиш методи.
Таълим технологияси – таълим ахборотларини манбадан истеъмолчига узатишда қўлланиладиган дидактик услублар мажмуаси.
Таълим тизими – турли даража ва йўналишдаги ўзаро алоқадор узлуксиз таълим дастурлари ва давлат таълим стандартлари, ташкилий ҳуқуқий турларидан қатъий назар таълим муассасаларининг барча тармоқлари, таълимни бошқарув органлари ва улар қошидаги муассаса ҳамда ташкилотларни қамраб олувчи тизим.
Таълим тизимидаги глобал алоқа – таълим тизимидаги ҳар қандай объект ўртасида ўрнатиладиган тез ва ишончли алоқа.
Таълим тили – муайян халқ таълими тизимида ўқув тарбия ишлари олиб бориладиган асосий тил.
Таълим турлари – таълим турлари ва босқичларини мужассамлаштирган тушунча.
Таълим сифати мониторинг – таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш жараёни.
Таълим стандарти (ДТС) – бу давлатнинг таълим даражасига қўйган меъёри сифатида қабул қилинадиган асосий параметрлар тизими бўлиб, муайян шахснинг таълим тизимидаги мавжуд имкониятлари ва уларни идеал даражага етказишга эришишни англатади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling