Педагогик атамалар луғати


Таҳлил методи компонентлари –


Download 0.99 Mb.
bet98/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Таҳлил методи компонентлари – ахборотни англаб идрок этиш; маълум ва номаълумнинг муҳим белги ва муносабатлар элементларига ажратиш ва бошланғич таркибли бирликни топиш; алоқаларни англаш ва тушунтиришдан иборат бўлган метод.
Таҳлил-таркиб усули – Ўзбекистонда 1937-йилдан бошлаб савод ўргатиш ва алифбе дарсликлари тузишга асос бўлган дидактик усул.
Тектоник хариталар – 1) мактабда қўлланиладиган кўргазмали восита; 2) Ер пўстининг структурасини тасвирловчи, Ерни бутунича ёки унинг асосий ривожланиш босқичларини алоҳида регионлар доирасида акс эттирувчи хариталар.
Текшириш – ўқувчи ёки талабаларнинг билим, кўникма ва малкаларини назорат қилиш жараёни.
Телеанжуманлар – аудионжуманлар, аудиографик анжуманлар, видеоанжуманлар, компьютерли анжуманлар тарзида ташкил этиладиган таълим жараёни.
Телемедия китоблар – телекоммуникация воситалари ёрдамида масофадан ўқитишга хизмат қилувчи китоблар.
Темперамент (лот. temperamentum – жиҳат, ҳолат) – шахснинг динамик хусусиятларига кўра тавсифи.
Темпераментлилик – кундалик муомалада кишилардаги ғайратлилик, жўшқинлик, ҳаракатчанлик, «қизиққон»лик каби сифатларни ифодаловчи умумий тушунча.
Тескари алоқа – ўнг, тўғри деб қабул қилинган ҳолат, вазият, йўналиш, тузилиш, тартиб ва шу кабиларга қарама-қарши бўлган муносабат.
Тест – шахснинг ақлий тараққиёти, қобилияти, иродавий сифатлари шунингдек унинг бошқа руҳий хусусиятларини, эгаллаган билим, кўникма, малакаларини текширишда қўлланиладиган қисқа стандарт машқлар, савол-жавоблар тўплами.
Тестлар методи – ўқувчи ҳамда талабанинг ақлий тараққиёти, қобилияти, иродавий сифатлари, билим даражаси ҳамда бошқа руҳий хусусиятларини текширишда қўлланиладиган қисқа стандарт машқлар.
Тестлаштириш – шахснинг билим даражаси ва руҳий сифатларини баҳолашнинг махсус инструментарийси.
Техник ижодкорлик – техника соҳасида яратувчилик фаолияти.
Технологик ёндашув – таълимнинг аниқ кутилган натижаларига эга бўлган узлуксиз жараёни.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling