Педагогик атамалар луғати


Товуш усули (Усули савтия) - ХХ аср бошларида савод ўргатиш ва алифбе дарсликлар тузишга асос бўлган усул. Тоифа –


Download 0.99 Mb.
bet100/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Товуш усули (Усули савтия) - ХХ аср бошларида савод ўргатиш ва алифбе дарсликлар тузишга асос бўлган усул.
Тоифа – 1) муайян педагогик фаолиятни бажариш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг салмоғига кўра шахснинг касбий тайёргарлик даражаси; 2) муайян педагогик фаолиятнинг мураккаблиги ва масъулиятлигига кўра тавсифномаси; 3) муайян касб ва мутахассислик доирасида халқ таълими ходимларининг меҳнат вазифаларини бажаришга касбий тайёрлик даражаси.
Толерантлик – боғрикенглик – ўзгаларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори, одатлари, ҳис-туйғулари, фикр-мулоҳазалари, ғоялари ва эътиқодларига нисбатан тоқатли бўлиш.
Толиқиш – таълим олувчининг жисмоний ва ақлий зўриқиш, салбий ҳиссиётлар таъсири натижасида ҳосил бўладиган ҳамда ўқув қобилиятининг пасайиши билан баҳоланадиган педагогик ҳолат.
Топшириқ – ўқувчиларни ижобий хатти-ҳаракатга йўналтирувчи таълим-тарбия методи.
Тошкент Педагогика Университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети – малакали педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрловчи олий ўқув юрти. 1935 й. 14 сент. да Ўрта Осиё давлат университетининг педагогика факультети негизида педагогика институти сифатида ташкил топган.
Туризм – ўқувчиларни жонажон ўлкаси, мамлакатимизнинг табиий, тарихий ва маданий ёдгорликлари билан таништириш мақсадида ташкил қилинадиган сайрлар, экскурсия, сафар ва саёҳатлар.
Турк тили Давлат таълим стандарти – турк тили таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Турк тили хонаси – турк тили фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этишга қаратиб махсус жиҳозланган ўқув хонаси.
Турк тили ўқитиш методикаси – 1) турк тили таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) турк тили ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий сохаси.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling