Физика хонаси – физика фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этишга қаратиб махсус жиҳозланган ўқув хонаси.
Физика ўқитиш методикаси – 1) физика таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларда муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) физика ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий соҳаси.
Физика ўқув предмети – ўқувчиларга материя ҳаракати ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида илмий билим асосларини ўргатишга қаратилган ўқув предмети.
Фикр – тушунча, билим, онг, ақл, маслак.
«Фикрларнинг шиддатли ҳужуми» методи – ўқитишнинг интерфаол усуларидан бири.
Фикрлаш – муайян воқеа-ҳодиса ҳақида маълум бир хулосага келиш учун мулоҳаза юритиш, ўйлаш.
Филантропизм – 18-аср охирида Германияда Жан Жак Руссо ғоялари асосида жамиятга фойда келтирувчи фуқарони тарбиялаш ва таълимни тубдан ислоҳ этишни тарғиб қилган педагогик оқим.
Фильмоскоп – таълим жараёнида ўқитувчи томонидан қўлланиладиган таълим воситаси.
Фланелеграфлар – магнитли тахта, таълимнинг дидактик воситаларидан бири.
Формал ўқитиш – фан асосларини ўзлаштиришга иккинчи даражали вазифа сифатида қараб, мактабнинг вазифаси ўқувчиларнинг ақлий қобилиятларини ўстиришдан иборат деб билувчи педагогик йўналиш.
Форум – йиғин ўтказиладиган жой.
Француз тили Давлат таълим стандарти – француз тили таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Француз тили хонаси – француз тили фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этишга қаратиб махсус жиҳозланган ўқув хонаси.
Француз тили ўқитиш методикаси – 1) француз тили таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) француз тили ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий сохаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |