Педагогик атамалар луғати


Жисмоний тарбия ўқитиш методикаси


Download 0.99 Mb.
bet28/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Жисмоний тарбия ўқитиш методикаси – 1) жисмоний тарбия таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) жисмоний тарбия ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий сохаси.
Жисмоний тарбия ўқув предмети – ўқувчи саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний қобилиятини ривожлантиришга қаратилган ўқув предмети.
Жорий назорат – ўрганилаётган мавзуларни ўқувчи талабалар томонидан қандай ўзлаштираётганини мунтазам равишда дарс жарёнида назорат қилишдан иборат усули.
Жонли бурчак – мактабда ташкил этилган тирик мавжудотлар бурчаги.
Жумбоқ кўчаси – бунда гуруҳлар эътиборига ҳуқуқий мазмундаги ребус ёки кроссворд (бошқотирмалар)ларни ечиш вазифаси ёки жадвал мазмунини ёритиш топшириладиган дидактик ўйин тури.


З


Заковат – ўткир ақл-идрок, зеҳн, донишмандлик.
Заковат” ўйини – ўқувчиларнинг ақл-заковатини синашга мўлжалланган дидактик ўйин тури.
«Заковатли зукко» методи – таҳсил олувчиларда тезкор фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, уларнинг тафаккур даражаларини аниқлашга ёрдам берадиган метод.
Замонавий мактаб – педагогик ҳолатлар ва ҳодисаларнинг изчил ўзгаришига мослашган ўқув муассасаси.
Замонавий педагог – таълим олувчининг қандай ўқиётганлиги ва ривожланаётганлигини тўлиқ тушуниб, ҳис қила оладиган, яъни унинг ҳаётини ўз шахсий ҳаёти сингари ҳис қилиб, ўқувчининг ички, ахлоқий-маънавий, умуммаданий ўсиб ривожланишига, болалар ҳамда катталар ҳамжамиятининг мустаҳкамланишига кўмаклаша оладиган ўқитувчи.
Зебуннисо бегим номидаги мактаб – 1920 йилда Тошкентда етим ва боқувчисиз қолган қизлар учун очилган интернат мактаб.
Зеҳн – ўқувчи ёки талабанинг муайян бир фаолият ёки ҳодисаларга нисбатан қизиқувчанлиги, мойиллиги, интилиши, идроки, тушуниши.
«Зиг-заг» стратегияси (методи) – таҳсил олувчилар билан гуруҳ асосида ишлаш, мавзуни тезкор ва пухта ўзлаштиришга хизмат қиладиган метод.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling