Педагогик атамалар луғати


Зиёли – касби бўйича ақлий, асосан мураккаб ижодий меҳнат билан шуғулланувчи кишиларнинг ижтимоий қатлами. Зодагонлар мактаби –


Download 0.99 Mb.
bet29/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Зиёли – касби бўйича ақлий, асосан мураккаб ижодий меҳнат билан шуғулланувчи кишиларнинг ижтимоий қатлами.
Зодагонлар мактаби – 1) зодагонлар моддий маблағи ҳисобидан очилиб, уларнинг манфаатини қондиришга қаратилган мактаблар; 2) зодагонларнинг фарзандларига таълим-тарбия берадиган ўқув муассасаси.
Зоология (зоо – ҳайвон ва логия - фан)ҳайвонлар тўғрисидаги фан, биологиянинг бир соҳаси.
Зоология ўқув предмети – ҳайвонот оламининг хилма-хиллиги ва тарихий тараққиётини, ҳайвонларнинг тузилиши, ҳаёт кечириши, ривожланиши, шунингдек уларнинг яшаш муҳити билан муносабатларини ўргатадиган ўқув предмети.
Зулфия номидаги давлат мукофоти – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотларидан бири. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1999 йил 10 июндаги фармонига биноан таъсис қилинган. Мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида аъло хулқи, зукколиги, донолиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари билан алоҳида исътедодини намоён қилиб таълим олаётган, истиқлол ғояларини амалга ошириш йўлида астойдил меҳнат қилаётган 25 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун берилади.
Зуфунун – ўзининг ўта қобилияти, ақл- идроки, ўткир зеҳнлилиги билан барча фанларни эгаллаган шахс, илм соҳиби.


И


Идеал (юнон. тимсол, ғоя, тушунча) бирор нарса, воқеа ва ҳодисанинг олий намунаси, камолоти, жамият аъзолари интилувчи олий мақсад.
Идентификация – идентификация субъектнинг ўзини ўзга объект, гуруҳ, гуруҳ вакилига ўхшатиш ёки тенглаштиришда эмоционал-когнитив англаш жараёнидир.
Идентификацияланган ўқув мақсади – талабалар хатти-ҳаракатлари орқали ифодаланган режалаштирилган ўқув натижаларини тўла ташхислаш ва ўқитишда қайта такрорланиш имкониятини яратиш учун, аниқ белгиланган ўқув мақсади.
Идрок – ўқувчи ва талабанинг билиш, тушуниш қобилияти, зеҳни, фаҳм-фаросати.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling