Педагогик атамалар луғати


Интервью – респондентлар билан бевосита оғзаки мулоқат натижасида ижтимоий ва руҳиятшуносликка оид маълумотлар олиш усули. Интервью методи –


Download 0.99 Mb.
bet37/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Интервью – респондентлар билан бевосита оғзаки мулоқат натижасида ижтимоий ва руҳиятшуносликка оид маълумотлар олиш усули.
Интервью методи – ўқувчи билан ўқитувчининг ёки тадқиқотчининг ўқитувчи ҳамда ўқувчи билан ўтказган суҳбати.
Интернат (лот. Internus-ички) – Ўзбекистонда мактаблар ва айрим ўқув юртлари қошида ўқувчилар учун, шунингдек, ота-онасиз қолган болалар (қ.Интернат мактаб, Меҳрибонлик уйи), 1-ва 2-гуруҳ уруш ҳамда меҳнат ногиронлари, фаҳрийлар уйи. Ўзбекистонда И.лар, асосан, 1919 йилдан бошлаб ташкил этилган.
Интернат-мактаб – 1) муайян жисмоний нуқсонга эга бўлган болаларнинг яшаб таълим олишига ихтисослашган умумий ўрта таълим мактаби; 2) аниқ бир йўналишда билим беришга ихтисослашган таълим муассасаси. М: спорт интернати.
Интерфаол усул – таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги фаол ҳамкорлик мулоқоти.
Интерференция – меъёрда кечаётган жараённинг бошқасини аралашуви сабабли бузилиши.
Интизом – ўқувчиларнинг жамиятда таркиб топган ҳуқуқ ахлоқ меъёрларига, шунингдек, бирон-бир таълим муассасалари талабларига жавоб берадиган муайян хулқ - атвор ва ўзини тутишга оид тартиб қоидалар.
Интроверсия – шахснинг тафаккур ва диққат эътиборини ўз-ўзига қаратиш.
Интуиция – шахснинг ҳақиқатни далил билан исботаламасдан, бевосита фаҳм-фаросат билан англаб олиш қобилияти.
Информатика – ЭҲМ, коммуникатив тармоқ, турли ахборот технологияларига оид билимларни ўргатишга ихтисослашган ўқув фани.
Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари Давлат таълим стандарти – информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари ўқитиш методикаси – 1) информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) информатика ва хисоблаш техникаси асослари ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий соҳаси.
Информацион – педагогик модул-илмий-тадқиқот натижалари ёки педагогик тажрибалар ҳақида ихчам, қисқа маълумот берувчи, шахсий компьютерда ягона кадрга жойлаштирилган ёҳуд белгиланган форматнинг моддий узатувчиси, ихчамлаштирилган маълумотлар картасининг тасвири.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling