Педагогик атамалар луғати


Инновацион педагогик ғоя –


Download 0.99 Mb.
bet35/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Инновацион педагогик ғоя – тизимлаштирилган педагогик ғоялар, ўқув жараёни прогностикаси, маълумотлар.
Инновацион таълим – 1) таълим соҳасига киртилган ва киритилаётган янгиликлар; 2) янгиланган, янги технологиялар асосида ташкил этилган таълим жараёни.
Инновацион таълим муассасаси – янги типдаги таълим муассасалари.
Инновацион технология – педагогик тараққиётни таъминлашга қаратилган ташкилий фаоллик жараёни.
Инновацион ўқитиш – 1) янгича ўқитиш тизими; 2) ўқувчи ва талабаларни янги киритилган технологиялар асосида ўқитиш жараёни.
Инновация – янгидан киритилган тушунчалар, тартиб қоидалар, технологиялар ва янгиликлар.
Инсайт (тўсатдан эслаш, топиш) – кутилмаганда узоқ ва диққат билан ўйлаган муаммони ҳал этишнинг йўлини топиш.
«Инсерт» стратегияси – ўзлаштирилиши кўзда тутилган янги мавзу бўйича таҳсил олувчиларнинг муайян тушунчаларга эгаликларини аниқлаш ва уларда матнга нисбатан таҳлилий ёндашиш кўникмаларини шакллантириш усули.
Инсерт усули – ўқув матни устида ишлаш жараёнида ўқувчининг фаоллик кўрсатиши, ўз билимларини баҳолаш учун қўлланадиган усул.
Инсон – 1) барча жонзотларнинг энг юқори поғонасида турадиган мавжудот, ижтимоий жараёнлар субъекти; 2) ижтимоий меҳнат асосида шаклланган тафаккур ва нутққа эга бўлиши, меҳнат қуроллари ясаш ва атроф-муҳитга фаол таъсир кўрсата оладиган олий даражадаги тирик мавжудот.
Инсон ва жамият таълим соҳаси бўйича Давлат таълим стандарти – инсоннинг маънавий ахлоқий қирралари, унинг табиат ва жамиятга бўлган муносабати шакллантиришга йўналтирилган ўқув материали мазмуни ва ўқувчиларнинг бу соҳада ўзлаштирган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган модели намунаси.
Инсонпарварлик – инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт-саодати, тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида, инсонийликнинг барча тамойилларини юзага чиқариш учун шарт-шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи тушунча.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling