Педагогик атамалар луғати


Кашфиёт – изланиш, текшириш, илмий тадқиқот натижасида, баъзан эса тасодифан топилган, яратилган илмий янгилик. Кейс (


Download 0.99 Mb.
bet43/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Кашфиёт – изланиш, текшириш, илмий тадқиқот натижасида, баъзан эса тасодифан топилган, яратилган илмий янгилик.
Кейс (ингл. Case – ҳодиса, шарт-шароит) – амалий муаммолар ифодаланган ўқув материаллари йиғиндиси.
Кейс усули – ўқувчиларда ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган усул.
Кейс технологияси – ўқувчиларнинг мустақил қарорлар қабул қилишлари, муаммоли саволларга тўғри ва ҳаққоний жавоблар топишларига қаратилган, ўқитувчи кузатувчи (эшитувчи) вазифасини бажарадиган таълим технологияси
Кембриж университети – 1209 йил 17 асрда Декартнинг рационализм ва Беконнинг индуктив методи асосида ривожланган илғор илм-фан маркази бўлиб, янги типдаги университетларидан ўрта аср анънавий таълим тузилмаси сақланиб қолган, коллежлардан ташкил топган, ўқув ишлари асосан коллежларда амалга оширилган, талабалар тьюторлар раҳбарлигида мустақил равишда ўз мутахассисликларига оид манбаларни ўрганадиган Англиянинг қадимий университетларидан бири..
Кечки мактаб – катта ёшдаги ўқувчиларнинг иш вақтлари тугагач, таълим-тарбия жараёни бошланадиган мактаб.
Кимё Давлат таълим стандарти – кимё таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Кимё ўқитиш методикаси – 1) кимё таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) кимё ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий сохаси.
Кимё ўқув предмети – нарсаларнинг тузилиши, асосий хусусиятлари, ривожланиши ва ўзгаришини ўргатишга қаратилган ўқув предмети.
Киношрифт – кар-соқов болаларни ўқитадиган мактабларда оғзаки нутқ материалини шрифтлар орқали кўрсатиш учун қўлланиладиган кўргазмали восита.
Кирилл ёзуви – Қадимий славянларнинг икки алифбосидан бири. У христианликнинг славянлар орасидаги тарғиботчиси Кирилл номи билан боғлиқ атама.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling