Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet39/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Ишбилармонлик театри – муайян ўқув вазияти ва ушбу вазият иштирокчиларининг хатти-ҳаракати ифодаланган, саҳналаштирилган ўқув жараёни.
Ишбилармонлик ўйини – муайян ўқув фани доирасида ишлаб чиқилиб, педагогик ўйинларнинг барча таркибий қисмларини ўз ичига қамраб олган дидактик ўйин тури.
Ишлаб чиқариш – Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб, кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек, уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини ва моддий техника жиҳатдан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси.
Ишлаб чиқариш педагогикаси – ўқув жараёнида ўқувчиларга ишлаб чиқариш технологияларини ўргатишнинг назарий асослари, қонуниятларини ўрганишга ихтисослашган педагогика фанининг муҳим тармоғи.
Ишлаб чиқариш таълими – ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг таркибий қисми бўлиб, ўқувчиларга муайян йўналишда ишлаб чиқариш технологияларини ўргатадиган ва уларни аниқ касбга йўналтирадиган таълим жараёни.
Ишланма – муайян мақсадга йўналтирлган ўқув жараёни ёки ўқув материалининг лойиҳаси.
Ишора – 1) кўз, қош, қўл ва бош ҳаракати билан ифодаланган белгилар; 2) инсоннинг қўл ҳаракати, ишора ёрдамида ўз ички ҳолати ёҳуд ташқи оламдаги объектнинг ҳолатини ифодалаш учун қўлланиладиган ҳаракат.
Ишонтириш методи – тарбиячининг ўқувчилар онги, руҳияти, иродасига таъсир этиш йўли билан уларнинг характеридаги ахлоқий, интеллектуал ва бошқа ижобий ҳислатларни шакллантирувчи метод.
Ишчан ўйинлар – ўқувчини ўйин асосида фаоллаштириш ва билимларни чуқур ўзлаштиришга йўналтирилган таълим методи.
Ишчилар факультети (раб-фак) – Ўзбекистонда ўрта маълумоти бўлмаган ишчи ва деҳқонларни олий ўқув юртларига киришга тайёрлаш мақсадида очилган умумий таълим ўқув юрти.
Иқтидор – ўқувчи ёки талабанинг куч-қудрати ёки бирор муаммони ҳал қилишга қодирлигининг ифодаси.
Иқтидорлиликинсонга янада юксалиш, фаолиятнинг бир ёки бир неча соҳалари бўйича бошқаларга қараганда юксак натижаларга эришиш имконини берувчи тизимли, ривожланувчан руҳий хусусият.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling