Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet47/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Кузатиш методи – 1) объектив борлиқдаги нарса-ҳодисаларни тизимли, узлуксиз, батартиб, мукаммал идрок қилиш жараёни; 2) психологик-педагогик тадқиқотлардаги асосий эмпирик методлардан бири. Психологик-педагогик ҳодисани мақсадга қаратилган тизимли ўрганишда муайян шароитларда улардаги хусусий ўзгаришлар ва уларнинг сабабларини аниқлаш мақсадида қўлланилади; 3) воқеликни таълим жараёнида идрок қилиш имкониятини берадиган педагогик тадқиқот методи.
Кузатиш технологияси – илмий тадқиқот ишларини бажариш давомида тадқиқотнинг амалий жиҳатларини муайян алгоритмик тизимда амалга ошириш технологияси.
Куллиёт (араб.-тўла, бутун) – муайян адибнинг тўла ёки асосий асарлари тўплами.
Культуризм (франц. culturisme, инг. Phusikal culture – тана тарбияси) – қ. Бодибилдинг.
Кун тартиби – ўқув кунининг қатъий тарзда тақсимланган режаси.
Куратор (лот. Curator – васий, нозир, мутавалли) – 1) ўқув округи нозири; 2) Финляндияда ўқув тўгараги раҳбари, ўқитувчи, аспирантлар ишига раҳбарлик қилувчи профессор-ўқитувчи.
Курс (лот. Kursus – югуриш, ҳаракат) – 1) олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқув даври, босқичи (масалан: биринчи курс, иккинчи курс ва ҳ.к.); 2) бирор фан ва илм соҳасининг муайян доирадаги тугалланган баёни (масалан: таълимнинг курс тизими).
Кутубхона каталоги – бир ёки бир неча кутубхона фондида мавжуд китоблар, ҳужжатларнинг таркиби ва мазмунини очиб берувчи библиографик ёзувлар рўйхати. Кутубхона каталоги карточкали ёки компьютер ёзувлари шаклида бўлиши ва электрон дисклар ёки китоб ҳолида кўпайтирилиб сақланиши мумкин.
Кутубхонашунослик – босма нашр (китоб, газета, журнал ва б.)лардан жамоатчиликнинг фойдаланиш мақсадлари, тамойиллари, мазмуни, тизими ва шаклларини ўрганадиган фан тармоғи. К. вазифаси кутубхоначилик иши назариясини ривожлантириш, уни ижтимоий ҳодиса сифатида ривожлантириш қонунларини таҳлил қилиш, кутубхоналарни ижтимоий, иқтисодий ва маданий тараққиётидаги ўрнини ўрганишдан иборат.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling