Китобларга қўйиладиган гигиеник талаблар – китобни жиҳозлаш, нашр этиш ва у билан муносабатга киришишга оид талаблар.
Кичик гуруҳ – миқдорига кўра оз сонли ўқувчилардан иборат жамоа, у ўқув фаолияти орқали бирлашган таълим олувчилар гуруҳи.
Кичик мактаб ёши – бошланғич 1-4 синфларда ўқувчиларининг ёш даври.
Кичик мутахассис – умумтаълим ва касб-ҳунар таълими дастурини муваффақиятли ўзлаштирган ЎМҚХТ ўқув муассасалари битирувчиларига бериладиган малака даражаси.
Кичик технологиялар – ўқув тарбия жараёнининг алоҳида қисмларини ўз ичига оладиган технологиялар.
Классик педагогика – 1) антик давр – Юнонистон, эллинизим ва қадимий Рим таълим-тарбияси; 2) педагогик меросдаги оламшумул қимматга эга бўлган, таълим-тарбияга оид мукаммал асарлар.
Классификация – таснифлаш
Классификатор – 1) олий таълим муассалари ва касб-ҳунар коллежларида мутахассислар тайёрлашга қаратилган мутахассислик ва таълим йўналишлари; 2) таълим ва билим соҳалари, таълим даражаларини назарда тутувчи касб, мутахассислик ва таълим йўналишларининг тизимлаштирилган рўйхати.
«Кластер» (тармоқлар) методи – 1) ўқувчиларни мантиқий фикрлаш, умумий фикр доирасини кенгайтириш, атамалар, тушунчалар ва воқеаларнинг бир-бири билан боғлиқлигини англаб олишга ўргатувчи метод.
2) кластер (ғунча, боғлам) методи педагогик, дидактик стратегиянинг муайян шакли бўлиб, таҳсил олувчиларга ихтиёрий муаммо (мавзу)лар хусусида эркин, очиқ ўйлаш ва шахсий фикрларни бемалол баён этиш учун шароит яратишга ёрдам берадиган усулдир.
Когнитив – шахснинг мустақил фикрлаш жараёни.
Когнитив таълим – алоҳида иқтидорли болаларга таълим-тарбия.
Когнитив услуб – 1) шахснинг билиш жараёни стратегиясида қўллайдиган ўзига хос билиш хусусиятлари; 2) махсус танланган тестлар тўпламига кўра назорат қилиш усули ёки хусусий билиш кўрсатгичлари мажмуи.
Коллеж (фран. college-биродар, ўқув жойи) – 1) турли мамлакатларда ўрта таълим ўқув юрти ўқувчиларига Давлат таълим стандартлари асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими берадиган ўқув муассасаси;
2) ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, билим, кўникмаларини чуқур ривожлантириш, танлаб олинган касб-ҳунар бўйича бир ёки бир неча ихтисосликни эгаллашга йўналтирилган ўқув муассасаси; 3) Буюк Британия, АҚШ ва айрим бошқа мамлакатларда олий, ўрта, юқори ўрта ўқув юрти; 4) Франция, Швейцария, Бельгия, шунингдек, Африка ва Осиёнинг бир қанча мамлакатларидаги ўрта ва тўлиқсиз ўрта ўқув юрти; 5) Ўзбекистонда ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юрти.
Do'stlaringiz bilan baham: |