Касбий тайёргарлик – таълим олувчиларнинг муайян иш ёки ишлар мажмуини бажариш учун зарур малакаларни жадал эгаллаш мақсадини назарда тутадиган педагогик жараён.
Касбий тарбия – инсон касбий маданиятига оид стратегия, усул, малака, касбий-шахсий сифатларни шакллантириш жараёни.
Касбий таълим -– муайян соҳага оид иш фаолиятини шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган таълим.
Касбий ўз-ўзини аниқлаш – шахс фикрининг танланган, ўзлаштирилган ёки бажарилган меҳнат фаолиятида ифодаланиши.
Касб-ҳунар коллежи (КҲК) – 1) муайян касб-ҳунарни эгаллашга ихтисослаштирилган ўрта махсус таълим муассасаси; 2) ўқувчиланинг касб-ҳунар мойиллигини, лаёқатларини, билим ва кўникмаларини ривожлантириш, уларнинг танлаган йўналишлари бўйича бир ёки бир неча замонавий касб танлаш имконини берадиган таълим муассасаси.
Касб-ҳунар таълими педагогикаси – касб-ҳунар коллежлари ўқув тарбия жараёнига ихтисослашган педагогика фанининг алоҳида тармоғи.
Касб-ҳунарга йўналтириш – ўқувчиларга муайян касб-хунар ҳақида маълумот бериш орқали уларни шу касбга қизиқтириш, йўллаш жараёни.
Катехизис (грек. оғзаки ўргатаман, таълим бераман) – Европада бир неча асрлар давомида мактабларда қўланиладиган бошланғич диний билимларни савол-жавоб тарзида ўргатувчи курс.
Катта ёшдагилар педагогикаси – педагогика фанининг олий ўқув юрти шарт-шароитларида ёшларни тарбиялашнинг назарий масалалари ва методикасини ишлаб чиқувчи алоҳида тармоғи.
Катта илмий ходим – Ўзбекистонда илмий текшириш муассасалари ва олий ўқув юртларида илмий унвон ва лавозим.
Катталик – бир объектни ҳаракатлантирувчи ва унинг муайян бир нусхаси учун берилган сонли ёки матнли қийматни белгиловчи кўрсаткич.
Кафедра(грек. ўтириш) – 1) олий, ўрта махсус ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув муассасаларида бир ёки бир-бирига яқин бир неча фанлардан ўқув методика ва илмий тадқиқот ишлари олиб борувчи, шунингдек илмий-педагогик кадрлар тайёрловчи, мутахассислар малакасини оширувчи асосий бўлим; 2) даъват, нутқ ирод этиладиган юқоридаги ўрин; 3) олий ўқув юртларидаги ягона йўналишга тааллуқли мутахассислар уюшмаси. Кафедрани мудир бошқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |