Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet34/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Индивидуал ўқитиш – ўқувчи шахсига алоҳида ёндошган ҳолда таълим-тарбия бериш. қ. Индивидуал таълим.
Ишлаб чиқариш амалиёти – касбий тайёргарликнинг якуний босқичини тасвирловчи, ўқитишнинг сўнгги ойларида ташкил этиладиган педагогик жараён.
Индивидуаллаштирилган ўқитиш – бундай ўқув жараёнини ташкил этишда индивидуал ёндашиш асосида ўқитиш йўллари, усуллари, суръати танланади ва турли ўқув-услубий психологик-педагогик ҳамда ташкилий бошқарув тадбирлари орқали таъминланади.
Индивидуаллаштирилган ўқитиш технологияси – ўқув жараёнини ташкил этишда индивидуал ёндашиш ва ўқитишни индивидуал шакли устивор бўлган таълим жараёни.
Индивидуаллик – 1) муайян ҳодиса ва нарса, шахс ва жониворнинг ўзигагина хос, бетакрор, хусусий белгилари; 2) инсон руҳиятининг ўзига хослиги, бетакрорлиги.
Индикатор – ўқув жараёни ёки таълим объектининг ҳолатини таълим олувчи идрок этадиган қулай шаклда акс эттирувчи асбоб.
Индукция – (лот. inductio тўғрилаш, тартибга келтириш) оддийдан мураккабга қараб фикрлаш.
Инкорпорация – тизимли ёндашув асосида турли фанларга оид билимларни уйғунлаштириш.
Инклюзив таълим болаларнинг имкониятлари, индивидуал психологик, жисмоний нуқсон ва ўзлаштириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиладиган махсус таълим жараёни.
Инноватлар – ихтиро қилинган янгиликларнинг муаллифи.
Инновацион вазият – педагогик янгиликларни яратиш, ўзлаштириш ва татбиқ этишга қаратилган вазият.
Инновацион менежмент – менежмент курсларидан бири, “менежмент” ихтисослиги бўйича юксак малакали мутахассисни тайёрлаш дастурининг таркибий қисми. Таълимнинг янгича бошқарув тизими.
Инновацион муҳит – педагогик янгиликларнинг вужудга келиши, уларнинг жадал ўзлаштирилиши ва амалиётга татбиқ қилиниши.
Инновацион педагогик лойиҳа – қабул қилинган ва қисмларга ажратилган инновацион педагогик ғоя, фикр.
Инновацион педагогик режа – тасдиқланган инновацион ўқув лойиҳаси.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling