Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet76/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Педагогик усул – ўрганилаётган ҳодисаларга ёндашиш, илмий билиш ва ҳақиқатни аниқлашнинг режали йўли; харакат усули ёки тартиби.
Педагогик уқув – педагогик фаолиятни ташкиллаштиришга ёрдам берувчи муайян шахс яъни ўқитувчи, ўқувчи ёки талабаларга хос физиологик хислатлар.
Педагогик эмпирик ахборот – ҳиссий идрок натижаси сифатида, амалий тажрибалар билан чегараланган далил ва ҳодисаларни назарий-мантиқий умумлаштиришдан холи ўқув маълумотлари
Педагогик эргономика – замонавий дарсликларнинг ҳар томонлама дидактик томондан ўрганувчи педагогика соҳаси.
Педагогик эҳтиёж – ўқувчи ёки талаба фаоллиги вужудга келтирувчи ички куч; организмнинг ривожланиши ҳаётий фаолияти, ижтимоий гуруҳ, жамият ўсишини қўллаб-қувватлаш учун объектив зарурият, интилиш.
Педагогик ўзаро таъсир – ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги ҳаракат ва ривожланишнинг объектив ва умумий шакли сифатида ҳар қандай моддий тизимнинг ташкилий тузилмаси ва мавжудлигини белгилайди.
Педагогик ўйин – бу фаолият тури вазиятлари шароитида, ўқитишни аниқ мақсад қилиб қўйган жамоатчилик тажрибасини қайта тиклаш ва ўзлаштиришга қаратилган бўлиб, ўз-ўзини бошқаришни такомиллаштиради ва педагогик натижаларни рўёбга чиқаради.
Педагогик ўқишлар – ўқитувчилар ва халқ таълими ходимларининг муайян мавзу асосида илғор педагогик тажрибаларни алмашиш ва оммалаштиришга қаратилган даврий анжумани.
Педагогик қадрият – таълим-тарбия ва педагогика учун қадрли бўлган тушунча ва ҳодисалар.
Педагогик қарама-қаршиликлар – шахс шаклланишига хизмат қилган вақтини ўтаб бўлган, эски педагогик концепция, тизим, назариялар ҳамда янги педагогик жараён, ҳаётнинг янги талаблари ўртасидаги номутаносиблик
Педагогик қаровсизликтарбияда йўл қўйилган камчилик ва хатолар, атроф-муҳитнинг салбий таъсири натижасида болалар ва ўсмирлар ахлоқий тафаккури ва хулқ-атворида меъёрдан чекинишнинг юзага келиши.
Педагогик қобилият – педагогнинг педагогик фаолиятга яроқлилигини ва шу фаолият билан муваффақиятли шуғуллана олишини, шунингдек, педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқара олишини ифодаловчи қобилият.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling