Праксиология – шахснинг турли, жумладан ўқув ҳамда педагогик фаолияти ҳақидаги таълимот.
Практикум – бирор ўқув предмети юзасидан ўтказиладиган амалий машғулотлар мажмуи.
Превентив педагогика – алоҳида ўсмир ёшидаги ўқувчилардаги чекланишларнинг олдини олиш билан шуғуллананувчи педагогика фани соҳаси.
Предмет – инсон фаолияти ва билиши жараёнида объектив борлиқдан алоҳида ажратиб олинган яхлит ҳодиса ёки тушунча.
Предмет ўқув режаси – билимларни тизимга солиш ва “предмет марказига оид” таълим, мураккаб таълим тизимини сақлашга қаратилган ўқув режаси.
Предметли ўқитиш методикаси ва технология – муайян ўқув предметлари мажмуи асосида ўқувчиларга таълим-тарбия бериш методикаси ва технологиялари.
Принцип – муайян назария, таълимот, инсон эътиқодига оид таянч ҳолат, қоида, тартиб. Принцип кишиларнинг борлиқ, ахлоқий меъёрлар ва фаолият муносабатини белгилаб беради.
Принципиаллик – нуқтаи назаридан ўз эътиқодини қатъий ҳимоя қилиш, қатъий нуқтаи назарга эгалик.
Прогноз – бўлажак воқеа ёки ҳодисаларнинг қандай кечишини, ривожланиши ва оқибатини мавжуд далиллар ва маълумотларга асосланиб олдиндан айтиб бериш.
Продуктив (маҳсулдор) ўзлаштириш даражаси – ностандарт, махсулдор машқларни тезкор бажариш.
Проректор – (лот.pro-ўрнига ва ректор) – олий ўқув юрти ёки малака ошириш институтида ректор ўринбосари.
Прототеоретик-педагогик негиз - 1) педагогик назариясининг ўзидан олдинги тарбия ҳақидаги назариялар билан алоқасини ўрганиш; 2) педагогик назариянинг бошқа фанларга тегишли назария, концепциялари билан алоқадорлиги.
Профессиограмма – таълим мазмунига кўра касбни самарали эгаллаш ва ривожланиш учун зарур бўлган ижтимоий-психологик, психо-физиологик, медико-биологик хусусият ва сифатлар миқдорини ўлчовчи тизим.
Профессиография – таълим олувчининг шахсий сифат, руҳий лаёқат, психологик ва жисмоний имкониятларига нисбатан қўйиладиган талабларни касбий нуқтаи-назардан ўрганиш технологияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |