Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet82/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Ролли ўйин таълим соҳасида кенг тарқалган ўқитиш методи.
Ростгўйлик – ҳар қандай шароитда ҳам ҳақиқатни айтиш, чин гапириш, ҳаққоният юзасидан иш тутишдан иборат ижобий характер хислати.
Ротацизм – «Р» товушини талаффуз қила олмасликдан иборат нутқ камчилиги.
Рус тили ва адабиёти хонаси – рус тили ва адабиёти фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этишга қаратиб махсус жиҳозланган ўқув хонаси.
Рус тили Давлат таълим стандарти – рус тили таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Рус тили ўқитиш методикаси – 1) рус тили таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) рус тили ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий сохаси.
Рус-тузем мактаблари (рус. туземец - маҳаллий аҳоли) - Туркистонда октябр тўнтаришига қадар маҳаллий аҳоли болалари учун очилган бошланғич рус мактаблари.
Руҳий ривожланиш – инсон ҳаётининг турли босқичларида оддийдан мураккабга, қуйидан юқорига қараб содир бўладиган руҳий ўзгаришлар жараёни.
Руҳият – миянинг объектив оламни алоҳида йўсинда (сезги, идрок, тасаввур, фикр, ҳиссиёт каби шаклларда) акс эттириш қобилияти.


С


Савод – 1) ўқиш-ёзишдан хабардорлик, хат-савод; 2) муайян соҳадаги энг зарурий билим, маълумот.
Саводхонлик – 1) алоҳида маданий савия кўрсаткичларидан бири; 2) инсоннинг адабий тил меъёрларига мувофиқ келадиган оғзаки ва ёзма нутқ малакаларига эгалиги; 3) оддий матнларни ўқиш ва ёза олиш кўникмасига эгалик; 4) муайян соҳа бўйича билимга эгалик.
Саводга ўргатиш мактаби – 20-аср бошларида собиқ шўролар иттифоқи ҳудудида ишчи ва деҳқонларнинг болаларига савод ўргатиш учун ташкил этилган ва ўқитиш аксарият ўқитувчи эмас, саводи чиққан киши томонидан олиб борилган қуйи даражадаги бошланғич мактаб.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling