Профессиокарта – профессиограмманинг қисқартирилган шакли.
Профессор (лот. устоз, мураббий, раҳбар) – олий ўқув юрти ва илмий-текшириш муассасаларининг мустақил курс олиб борувчи, илмий текшириш ишига раҳбарлик қилувчи юқори ихтисосли ўқитувчи ёки илмий ходимларига бериладиган илмий унвон.
Профилактика – шахс соғлиғини асрашга қаратилган маърифий, тарбиявий ҳаракат.
Психоанализ – шахс хулқидаги ижтимоийлик, онглиликни инкор этувчи ғайри илмий реакцион оқим.
Психодрама – таълимий психологик масалаларни ечишга қаратилган ролли ўйин ва ишбилармонлик театри элементларини мужассамлаштирган таълим усули.
Психограмма – муайян касб ёки ихтисослик бўйича муҳим шахсий сифат ва хусусиятларнинг ёзма ифодаси.
Психология – миянинг объектив воқеликни акс эттирувчи функциясини ифодаловчи руҳият ҳақидаги фан.
Р
«Расмларни тўғри жойлаштир» методи – дидактик таълимий ўйин тури.
Рационализм – билимларнинг манбаи ва уларнинг тўғрилигининг мезони ақлдир, деб даъво қилувчи оқим.
Рағбатлантириш – ўқувчи хулқини ижобий баҳолаш, уни руҳлантиришга асосланган таълим-тарбия методи.
Режалаштириш – педагогик таҳлил натижаларига таянган ҳолда ўқув тарбия жараёнини лойиҳалаштириш ёки муҳим ҳукм чиқариш.
Репититорлик – ўқишдан орқада қолган ўқувчини дарсдан ташқари қўшимча ўқитиш.
Репродуктив - ўзлаштириш даражасида бир турдаги масала ёки машқлар (саволлар) ни намунага (тайёр ечиб кўрсатилган) қараб ечиш усули.
Репродуктив метод - намунага қараб ўқув материалини ўзлаштириш методи.
Репродуктив таълим – типик вазиятларда бирор иш-ҳаракатни олдиндан билиб олинган қоидалар асосида бажаришга асосланган ўқув жараёни.
Респондент – педагогик тажриба-синов жараёнига жалб этилган таълим субъектлари.
Республика илмий-амалий педагогик конференцияси – Республика таълим-тарбия соҳаси вакилларининг муайян илмий-амалий педагогик масалани муҳокама қилиш учун йиғилиш. Қ. Конференция, Педагогик конференция.
Do'stlaringiz bilan baham: |