Педагогик атамалар луғати


Республика илмий-педагогик конференцияси –


Download 0.99 Mb.
bet81/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Республика илмий-педагогик конференцияси – Республика таълим-тарбия соҳаси вакилларининг муайян илмий-педагогик масалани муҳокама қилиш учун йиғилиш. Қ. Конференция, Педагогик конференция.
Республика марказий педагогика кутубхонаси – таълим-тарбияга оид илмий нашрлар фондига эга бўлган маданий-оқартирув муассасаси.
Республика ўқувчилар саройи – Ўзбекистон Республикаси Халқ таъими вазирлиги тасарруфидаги мактабдан ташқари таълим муассасаси. 1935 й. июнда ташкил этилган.
Реферат – (лот.refero-ахборот беряпман) – 1) бирор илмий асар, мақола, ўқилган китоб ва ш.к. мазмунининг қисқача ёзма ёки оғзаки баёни; 2) ўқувчи ва талабаларнинг ёзма иш турларидан бири; 3) ўрганилган илмий масаланинг натижаси ҳақида ахборот; тегишли адабиёт ва бошқа манбаларнинг қисқартирилган шарҳли таҳлилини ўз ичига олган маълум мавзудаги маъруза.
Рефлексия - 1) фикрлаш, ўз-ўзини назорат қилиш; 2) ўзининг шахсий ҳаракатлари ва уларнинг қонун қоидаларини фикрлашга йўналтирилган инсон фаолиятининг назарий шакли; 3) ўз руҳий ҳолати ҳақида ўйлаш, хаёл суриш, фикр юргизиш, уни таҳлил қилишга мойиллик
Ривожланиш – индивиднинг туғилганидан бошлаб ҳаётининг сўнгигача давом этадиган шаклланиш жараёни.
Ривожлантирувчи таълим – ўқувчи ёки талабанинг таълим воситасида бир сифат босқичидан иккинчисига ўтишини таъминловчи жараён; 2) ҳар бир ўқувчининг имкониятини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш жараёни.
Ритмик гимнастика – мусиқа жўрлигида бажариладиган жисмоний машқлар тизими.
Ритор (юнон. Ritor – нотиқ)1) қадимги юнон ва римликларда нотиқликдан дарс берадиган ўқитувчи; 2) баландпарвоз, лекин мазмунан саёз иборалардан иборат нутқ сўзловчи “нотиқ”..
Ритор мактаби –.
Ритор мактаби (нотиқлик санъати мактаби) – 1) Юнонистон ва Римда кенг ёйилган олий гуманитар мактаб; 2) 3 босқичли таълим тизимининг юқори чўққиси. 3) сиёсий арбоблар ва нотиқлар тайёрловчи ўқув муассасалари.
Риторика – нотиқлик назарияси; нотиқлик санъати ҳақидаги фан.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling