Педагогик атамалар луғати
Download 0.99 Mb.
|
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Синквейн
- Синтез
- Синов дарси
- Синф
- Синф журнали
- Синф сардори
Симпозиум-дарс – иштирокчиларнинг ўз нуқтаи-назарларини баён этувчи маълумотлар билан чиқишига асосланган расмий муҳокама типидаги дарс.
Синергетика – 1) грекча “сенергос” сўзидан олинган бўлиб, “ҳамдўстлик”, “ҳамкорлик” каби тушунчаларнинг илмий тилдаги ифодаси. 2) мажмуалар назарияси. Синквейн – француз тилида «беш қатор» маъносини билдирувчи педагогик стратегия. Синквейн тузиш – мураккаб ғоя, сезги ва ҳиссиётларни бир нечагина сўзлар билан ифодалаш малакаси. Синтез – 1) нарса-ҳодисани унинг қисмлари билан ўзаро алоқадорликда ўрганиш, унинг яхлитлиги, бирлигини ифодаловчи тушунча; 2) синтез олинган натижаларни умумлаштиришдан иборат педагогик илмий тадқиқот методи. Синов – Ўзбекистонда олий ўқув юрти талабалари ва касб-ҳунар коллежи, академик лицей ўқувчиларининг лаборатория ишлари, курс лойиҳаларини бажаришларини, шунингдек, амалий ва семинар машғулотларида, ўқув ҳамда и.ч.амалётлари жараёнида олган билим ва малакаларини аниқлаш ҳамда баҳолаш усули. Синов дарси – педагогик амалиётни ўташ даврида педагогика олий ўқув юрти талабалари томонидан ўтиладиган дарс. Синов дафтарчаси – олий ўқув юрти талабалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчиларининг муайян таълим муассасасига тегишли эканлигини тасдиқловчи академик хужжат. Синф, ўқув синфи – 1) ўқув йили давомида ягона ўқув дастури бўйича шуғулланувчи ўқувчилар жамоаси; 2) бадиий ўқув юртларида ўқувчиларнинг бирор ўқув предмети бўйича ихтисослаштирилган гуруҳи (масалан, композиция синфи); 3) мактабда ўқувчилар шуғулланадиган хона; 4) махсус жиҳозланган, муайян санитария-гигиена талабларига (ёритилиши, майдони ва бошқаларга кўра) жавоб берадиган ўқув хонаси. Синф журнали – ўқувчиларнинг ўқув йили давомидаги ўзлаштириши, дарсга қатнашиши ва ўрганган мавзулари ифодаланган асосий ҳужжат. Синф раҳбари – муайян синфга бириктирилиб, мазкур синф ўқувчилари жамоаси билан таълим-тарбиявий ишлар олиб борадиган ўқитувчи. Синф сардори – умумий ўрта таълим мактабларида синф интизоми, мактаб тартиб-қоидаларига риоя этиш, тадбирларда, фанлардан ўзлаштиришни назорат қилишда синф раҳбарига яқиндан кўмаклашувчи ўқувчи. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling