Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet86/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Спорт мактаблари – юқори малакали спортчиларни тайёрлайдиган ихтисослашган ўқув-тарбия муассасаси.
Спорт психологияси – психология соҳаси; спорт мусобақалари ва машқлар вақтида инсон психикасининг ҳолати, гуруҳий муносабатларнинг психологик қонуниятларини тадқиқ қилади.
Спорт устози, тренер – жисмоний тарбия мураббийси – спортнинг муайян тури бўйича мутахассис.
Спорт ўйинлари – мусобақалар турлари; унинг асосида нишон (рақиб дарвозаси, майдончаси ва ҳ.к)ни спорт анжоми (одатда, тўп) билан турли техник ва тактик усуллар ва воситалар ёрдамида эгаллаш ётади, белгиланган қоидаларга мувофиқ ўтказилади ва махсус кўникмаларни талаб қилади.
Стандарт – муайян ҳодисанинг эталони, намунаси, модели, меъёрлари, қоидалари, талабларини белгиловчи меъёрий ҳужжат.
Статистик педагогика – таълим-тарбия жараёнидаги ҳодисалар ва қонуниятлар тўғрисида ялпи ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил ва эълон қилиш билан боғлиқ амалий фаолият соҳаси.
Стипендия – (лотинча. Stipendium-ҳақ, маош) – олий ўқув юртлариниг кундузги бўлимида ўқийдиган талабалар, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда илмий тадқиқот иши олиб борувчи аспирант, докторант ва малака ошириш курслари тингловчиларига ҳар ойда мунтазам бериб туриладиган пул нафақаси.
Стохастиклик – педагогик жараёндаги тасодифий ҳолат, олдиндан айтиб бериш мумкин бўлмаган ўзгариш.
Стратегик қарор – педагогик жамоанинг истиқболга йўналтирилган мақсад ва вазифалари ифодаси.
Субъект – 1)объектив дунёни билувчи, уни ўзининг эҳтиёж ва қизиқишларига мослаб ўзгартирувчи шахс; 2) тафаккур манбаи ва борлиқни ўзгартирувчи, фаол мавжудлик сифатида намоён бўлувчи шахс ёки гуруҳ; 3) таълим жараёнининг биринчи субъекти ҳамда ушбу жараёнда тақдим этилган билимларни ўзлаштириб, билим, кўникма, малака, шахсий сифатлар кўринишида намоён қилувчи шахс.
Суггестия – таъсир кўрсатиш, ишонтириш, мулоқот шаклида ўқувчи (суггеренд) таъсир кўрсатувчи, ишонтирувчи (ўқитувчи - суггестор) нинг айтганларини пассив, ихтиёрсиз, ўйламасдан ўзлаштирадиган ва унинг топшириқларини мутелик билан бажарувчи ўқувчилар.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling