Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet85/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Синфдан ташқари ишлар – 1) умумий ўрта таълим мактаби ўқув тарбиявий ишининг таркибий қисми, ўқувчиларнинг бўш вақтини ташкил этиш шаклларидан бири; 2) дарсдан ташқари вақтда ташкил этиладиган мақсадга қаратилган машғулотлар.
Синфдан ташқари ўқиш – мактаб адабиёт ўқув дастурида синфда ўрганиш учун тавсия этилмаган адабий асарлар, ёзувчи ва шоирлар ҳаёти ва ижоди ҳақида ташкил этиладиган ўқишлар.
Синфларни комплектлаш – ўқув йили бошида ўтказилиб, ўқувчиларининг ёши, тайёргарлик даражаси, синфни тўлдириш меъёрларига кўра уларнинг синфларга тақсимланиши.
Сиртдан ўқиш – тегишли ўқув дастури ва режага кўра , асосан мустақил равишда ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўрта махсус ва олий таълим олиш жараёни.
Сиртқи таълим – ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус маълумот олиш шакли.
Сиртқи ўқув юртлари – қ. Сиртқи таълим.
Сонли маълумот – сифат маълумотларидан фарқли, истеъмолга тайёрланган сонли маълумотлар. Сифат маълумотлар кодлаштирилса ҳам сонли маълумот ҳосил бўлади. Бундай ҳоллларда улар ҳам сонли маълумотлар сирасига киради.
Социодрама- ижтимоий масалаларни ечишга қаратилган ролли ўйин ва ишбилармонлик театри элементларини мужассамлаштирган таълим усули.
Социопедагогика – педагогик жараёнларнинг жамият ҳаёти билан алоқадор жиҳатлари ҳамда жамиятнинг таълим олувчилар шахсига кўрсатадиган таъсирини ўрганувчи педагогиканинг алоҳида тармоғи.
«Соғлом авлод учун» журнали – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 13 апрел қарорига асосан ташкил этилган илмий-тарбиявий, оммабоп, безакли ойлик журнал.
«Соғлом авлод учун» ордени – қ. Ўзбекистон Республикаси орден ва медаллари.
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармасижамоатчилик кучини, давлат тузилмаларини соғлом авлод учун, оналик ва болаликни асраш йўлида сафарбар қилувчи жамғарма тури.
Спартан тарбия – Спартада эрамиздан аввал VII-VI асрларда мавжуд бўлган тарбия тизими.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling