Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet87/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Суперинтендент – АҚШда халқ таълими департаментини бошқарувчи мутахассис.
Сурдопедагогика – кар ҳамда қулоғи оғир болаларга тарбия-таълим бериш муаммолари билан шуғулланувчи фан. Педагогиканинг алоҳида тармоғи.
Суҳбат – ўқувчи, талаба ва ўқитувчилар орасида таълим-тарбия жараёнида амалга ошириладиган ўзаро сўзлашув, мулоқот.
Суҳбат методи – ўқувчи, талаба ва ўқитувчи орасида таълим-тарбия жараёнида амалга ошириладиган ўзаро сўзлашув, мулоқот усули.
Схоластика – ҳаёт ва амалиётдан ажралиб қолган сохта билимлар;
Сўздан гапга” ўйини – сўзлардан гап тузишига асосланган дидактик ўйин тури.
Сўраш – ўқувчилар билимини назорат қилишнинг савол-жавоб тарзида амалга ошириладиган тури.
Сўров – 1) педагогик диагностика методи бўлиб, респондентлар билимини ёзма ёки оғзаки саволлар орқали аниқлашга қаратилган жараён; 2) респондент (сўралувчилар)нинг сўзлари асосида билдирилган объектив ва субъектив далиллар ҳақида ахборот олиш методи.
Суқратона савол-жавоб методи – ўқувчиларни мустақил фикрлашга йўллаш мақсадида амалга ошириладиган диалог, махсус савол-жавоб методи.
Т


Табақалашган ёндашув – 1) ўқитувчи томонидан ўзаро яқин индивидуал хусусиятларига кўра ажратилган, ноформал ёки тузилмавий тарзда ташкил топган ўқувчилар гуруҳига мақсадга қаратилган педагогик таъсир кўрсатиш; 2) муайян тоифадаги ўқувчиларга тааллуқли тарбия методларини ишлаб чиқиш имконини берадиган назария.
Табақалаштирилган таълим – умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида ўқув режаси ва дастурлар асосида олиб бориладиган таълим тури.
Табақалаштирилган ўқитиш – қ. Табақалаштирилган таълим.
Табиий география – Ернинг географик қобиғи табиий таркиби ва унинг структуравий қисмлари; барча даражадаги табиий ҳудудий мажмуаларини (шунингдек, сув ҳавзаларини ҳам) ўрганувчи фан; табиатшунослик фанларининг муҳим тармоқларидан бири.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling