Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet90/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Тарбия уйлари – қаровсиз ва етим болаларга таълим-тарбия берувчи маскан.
Тарбиявий жараён – жамият аъзоларининг ижтимоий тажрибаси, хулқ-атвори, меъёрларини ўқувчиларга сингдириш жараёни.
Тарбиявий муносабатлар – инсонлар ўртасидаги доимий муносабатлар (алоқалар), тажриба алмашишдан иборат бўлиб, шахсни ривожлантириш, мустақил маълумот, таълим олиш ва ўз-ўзини тарбиялашни амалга оширишга хизмат қиладиган жараён.
Тарбиявий муҳит – шахсни шакллантирувчи табиат ҳодисаларини англаш, ижтимоий муносабатлар тизими, тафаккур, ҳамда турмуш тарзи ва шахслараро муносабатларга киришиш жараёни.
Тарбиявий технологиянинг комплектлилик хусусияти – ўрганилаётган технологик жараён барча элементларининг ўзаро алоқадорлигини тақозо этадиган ва унинг мазмунини хилма-хиллиги, кўп омиллилигидан иборат бўлган ижтимоий-тарбиявий технологиялар.
Тарбияланганлик – ўқувчи ёки талабанинг ижтимоий тажрибани ўзлаштирганлик даражаси.
Тарбияланувчи – тарбиявий таъсир объекти ҳисобланган шахс
Тарбиялаш – шахсни мақсадли шакллантириш жараёни. Мустақил Ўзбекистонда тарбия, асосан, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида, шахсни ҳар томонлама ривожланишига ҳамда фаол ва онгли инсонни тайёрлашга қаратилади.
Тарбияловчи таълим – тарбия элементларини ўзида мужассамлаштирган таълим жараёни.
Тарбияни ташкил этиш шакллари — тарбиявий ишлар мазмунини ифодаловчи тарбиявий восита ва ташкилий усуллар мажмуи, тарбия жараёни иштирокчиларининг ўзаро биргаликдаги фаолияти, аниқ ҳаракат ва вазиятларни ташкил этиш тартиби.
Тарбиячи – кенг маънода тарбияни амалга оширувчи ёки ташкил қилувчи муаллим, мураббий ёки таълим-тарбия жараёнини бошқарувчи шахс. Тор маънода ўқув – тарбия муассасаларида болалар ва ўсмирлар орасида тарбияни олиб борувчи масъул шахс.
Тарбиячининг шахсий намунаси – ота-она, ўқитувчи ва бошқа обрў-эътиборли шахснинг ҳаёти ва фаолияти билан болаларга тарбиявий таъсир кўрсатиш имконияти.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling