Педагогик атамалар луғати


Аниқлик – педагогик тушунча ва ҳодисаларнинг тўғри, объектив ифодаси. Анкета


Download 0.99 Mb.
bet6/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Аниқлик – педагогик тушунча ва ҳодисаларнинг тўғри, объектив ифодаси.
Анкета – педагогик тадқиқот методи бўлиб, тегишли маълумот олиш, тўплаш учун белгиланган сўроқ варақаси.
Аннотация – китоб, қўлланма ва шу кабиларнинг аҳамияти, мазмуни ҳақида қисқача маълумот.
Анология – ўхшаш- парадигма.
Антик педагогика – (лот. antiquus — ибтидоий, қадимги; юнон. paidagogit — қараб туриш, кўз-қулоҳ бўлиб туриш) — педагогика фанининг эрамиздан аввалги VII-V асрларидаги қадимги Греция, Рим, қадимги Хитой ва Ҳиндистон таълим-тарбия ҳақидаги таълимотларни ўрганувчи бўлими.
Антропологик педагогик технологиялар бола шахсига ниҳоятда катта аҳамият берилиши билан фарқланадиган технологиялар, қолаверса эҳтиёжлари етакчилик қилади.
Антропология – 1) одамнинг келиб чиқиши, эволюцияси, одамзод ирқларининг пайдо бўлиши, одамнинг тана тузилишидаги нормал фарқ – тафовут, ўзгарувчанлик ҳақидаги фан; 2) инсоннинг биологик табиатини ўрганувчи фан.
Антропоцентризм – инсонни коинот маркази сифатида қаровчи фалсафий қараш бўлиб, гуманистик педагогика таянадиган асосий фалсафий категориялардан бири.
Анъана – узоқ замонлардан бери авлоддан-авлодга, оталардан болаларга ўтиб, давом этиб келган урф-одат, ахлоқ меъёрлари, қарашлар йиғиндиси.
Анъанавий ўқув адабиётлар – билим олувчиларнинг ёши, психологик ва физиологик хусусиятлари, маълумотлар ҳажми, матн ўлчовлари, қоғоз сифати, муқова тури каби кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда қоғозга чоп этиладиган манбалар.
Апостроф – ёзувда ҳарфий белги билан кўрсатилмайдиган унли ўрнида сатр устига қўйиладиган белги.
Апробация – педагогик тадқиқот натижаларини расмий жиҳатдан белгилаш.
Араб тили Давлат таълим стандарти – араб тили таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Араб тили хонаси – араб тили фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этишга қаратиб махсус жиҳозланган ўқув хонаси.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling