Pedagogik diagnostika


Касбий фаолиятни диагностика қилиш босқичлари


Download 1.85 Mb.
bet43/97
Sana26.09.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1688289
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   97
Bog'liq
ДИАГ

Касбий фаолиятни диагностика қилиш босқичлари:
1. Ўз-ўзини таҳлил қилиш ва зарур нарсаларни англаш;
2. Ўзини ривожлантиришни режалаштириш мақсад, вазифа белгилаш;
3. Ўзини намоён этиш ва камчиликларини тузатиш.
Ўқитувчининг диагностик фаолиятидаги махсус компетенциялар:

Ўзбек олими М. Очилов “компетенция” тушунчасини қуйидагича таърифлайди: “компетенция-билим, кўникма, малака, қадрият, бошқа шахсий сифатлар, ижобий натижаларни фаолиятда кўриниши1”. Квалификация эса потенциал фаолиятда билим ва кўникманинг намоён бўлишидир. Демак, компетенция кўринишлари умумий ва махсус тарзда намоён бўлади.


Ўқитувчининг диагностик фаолияти кўринишлари:


1. Дунёқараш асносида яъни қадрият ва ўзини англаш-ўқитувчининг дунёқараши, тасаввури ва қадрияти билан боғлиқ равишда намоён бўлади. У атроф-муҳитдаги воқеа ва ҳодисаларни моҳиятини кўра оалди ва тушунади бунга ўзини йўналтиради, педагог сифатида ўз фикрини асослай олади. Муаммо ечимини топа олади. Бу компетенция- ўқитувчининг ўқув ва бошқа фаолиятларидаги ўз-ўзини англаш механизмини таъминлайди.
2. Умуммаданий–миллий ва умуминсоний қадриятларга эга бўлиш; мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида иштирок этиш; оиласига, урф–одатларга ҳурмат; ижтимоий кўнималарга эга бўлиш. Илм фаннинг инсон ҳаётига ва дунё ривожига таъсирини ангалай олиши ва ўқувчи ёшларга тушунтира олиши.
3. Ўқув ва билиш жараёни - ўқитувчининг мустақил билиш фаолияти. Мантиқий фикрлаши. Ўқув-билув фаолиятини баҳолаши, билим ва кўникмасини таҳлил қила олиши.
4. Маълумотга эга бўлиш - педагогик фаолияти, ўз фанига доир маълумотларни эгаллаш кўникмаси.
5. Мулоқотчанлик - тил билиши, турли хил инсонлар билан мулоқотда бўлиши, жамоада ўзига хос ўринда туриши.

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling