Pedagogik diagnostika


- mavzu. O‘QUV JARAYONINI TASHKIL ETISHNING UMUMIY DIAGNOSTIKASI


Download 1.85 Mb.
bet40/97
Sana26.09.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1688289
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   97
Bog'liq
ДИАГ

7- mavzu. O‘QUV JARAYONINI TASHKIL ETISHNING UMUMIY DIAGNOSTIKASI
Таълим олувчиларнинг билимларини холисона назорат қилиш ва баҳолаш. Бугун барча давлатлар таълимга имкон қадар кўп янгилик киритишга, унинг сифатини оширишга интилмоқда. Чунки таълим миллат кўзгуси бўлиб, жамият ва давлатнинг юксалиб боришини таъминловчи, халқга яратувчанлик, ижодкорлик хусусиятларини бахшида этувчи категориядир. Унинг маҳсуласи – интеллектуал ривожланган, кенг мушоҳада қилувчи, янгилик яратишга интилувчан шахсни тарбиялаш учун таълимнинг ўзи янгиликларга бой бўлиши, унинг мазмунида ижодкорлик руҳи ва мотивлари ҳукм суриши лозим. Ўқув-тарбия жараёнида инновацион фаолият субъектининг талабларини қондиришдан инновацион фаолият субъекти эҳтиёжининг мажмуавийлигини англаш ва шакллантиришгача бўлган амалий фаолияти жараёнида юзага келувчи субъектнинг янгиликни яратиш ва ўзлаштиришга бўлган эҳтиёж ва қизиқишларини ўзида ифода этувчи, ундовчи куч бўлмоғи лозим.
Психологик-педагогик жиҳатдан ўқитиш ва тарбиялаш маҳорати билан узвий боғлиқдир. Педагог таълим олувчиларнинг билимлари ва маҳоратларини холисона баҳолаш принциплари, методлари ва механизмларини билиши, стандартлаштирилган тестларни ишлаб чиқиш, таълим олувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилишнинг турли шаклларини самарали қўллаш маҳоратига эга бўлиши керак.
Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури таълим-тарбиянинг мақсадини янги йўналишга бурди. Демак, таълим-тарбиянинг мақсади бутунлай янгиланди, унга мос ҳолда мазмуннинг ҳам, педагогик жараённинг ҳам янгиланиши табиийдир. Бу омил давлатимизнинг ижтимоий сиёсатини белгилаб берганлиги туфайли таълимнинг янги модели яратилди.
Бутун дунё таълим муассасаларида“шахс”, “давлат”ва “жамият” талабларига жавоб берувчи ўзининг таълим сифати тизими яратилмоқда.
Таълим муассасалари ўқув фаолиятининг сифати ўқув жараёнини режалаштириш, уни амалга ошириш, ўқув режа, дастурларининг мазмун моҳияти билан эмас, балки ўқувчиларнинг олган билимлари, малака ва кўникмалари, мустақил равишда олган билимлари билан боғлиқ таълим натижаси сифати билан белгиланмоқда. Шундай экан, бугунги кунда педагогик диагностикага асосланган ғоялар таълим-тарбия тизимига сингиб кетиши, айни муддаодир.

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling