“pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal 021, Maxsus son issn 2181-6883


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/200
Sana05.04.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1275590
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   200
Bog'liq
PM. MS. Sport

 
Кириш. Ҳозирги даврда кун сайин ортиб бораётган руҳий ва маълумотлар тиғизлиги босими 
остида ўзгариб бораётган ижтимоий ва экологик шароитлар таъсирида инсон ривожланиши ва 
мослашишининг қулай йўл ва воситаларини излаши зарурияти туғилгани барчага аёнлашиб қолди. 
Ижтимоий маданият ва инсон шахси камол топишида муҳим ўрин тутувчи, спорт нафақат 
соғлиқни мустаҳкамлаш ва жисмоний маҳоратни ошириш воситаси, балки руҳий-маънавий 
ривожланиш ижтимоий мослашиш, касбий лаёқатга эришиш, юқори маҳорат даражасини эгаллаш 
сингари долзарб мақсадларга эришишда инсоннинг содиқ кўмакчисига айланиб улгурди. 
Мамлакатимиз Презденти ва ҳукуматимиз томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, 
соғлом турмуш тарзини шакллантириш, халқимизнинг спорт билан янада кўпроқ ва изчилроқ 
шуғулланишга бўлган қизиқиш ва эҳтиёжларини қониқтириш йўлида қабул қилинаётган кўплаб қарор 
ва қонунларнинг чиқарилаётганлиги, ўзгариб бораётган ижтимоий шарт-шароитлар ва шахсий 
хусусиятларни эътиборга олиб, болалар ва ёшларни спорт билан шуғуллантиришга янада кўпроқ жалб 
қилиш, уларни ҳар томонлама камолга етган жисмоний, психологик ва ақлий сифатлари юксак 
даражада ривожлантирилган фуқаролар сифатида тарбиялашдек олий мақсадларга эришиш йўлида 
қўйилаётган қадамлардир [1, 2]. Танланган спорт тури бўйича иқтидорли болаларни спортга жалб 
этиш, уларнинг спорт маҳоратини ўстиришда жисмоний, техник-тактик, психофизиологик
интеллектуал тайёргарликнинг ўрни беқиёсдир. Спорт турларининг шиддатли ривожланиши мазкур 
соҳада замонавий илмий-тадқиқотларни ўтказиш ва уларнинг натижаларига таянган ҳолда ўқув-
машғулотларини илмий асосда ташкил қилиш бугунги кунда болалар ва ўсмирлар спортини 
ривожлантиришнинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади.
Асосий қисм. Юртимизда бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи ёш енгил 
атлетикачиларнинг машғулотлари жараёнида спорт тури хусусиятларини инобатга олган ҳолда 
ҳаракатли ўйинларни саралаш, ўйинларни жисмоний (куч, чаққонлик, чидамлилик, тезлик, тезкор-куч) 
ва психологик (мулоқотга кириша олиш, ўз тенгдошини тушуна олиш, бажарилиши белгиланган 
фаолиятнинг вазифаларини англаш, ўз тенгдошларига муносабатларини ифодалаш тўғрисидаги 
тасаввурлари, катталар билан муносабатларини қуриш ҳақидаги тасаввурлари ва бошқалар) 
тайёргарликни ривожлантиришда қўллаш методикасини такомиллаштириш ҳозирги кунда долзарб 
масалалардан биридир [11].
https://buxdu.uz



Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling