Педагогик тестология фанини ўқитишнинг илмий-назарий асослари
Download 26.56 Kb.
|
2-Mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Педагогик тестология фанини ўқитишнинг илмий-назарий асослари. Мавзу режаси
- Тестология
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ ФАРГ`ОНА ФИЛИАЛИ ТЕЛЕКОММУНИКАТСИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КАСБИЙ ТА’ЛИМ ФАКУЛТЕТИ АХБОРОТ-КОММУНИКАТСИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДА КАСБ ТА’ЛИМИ 620-21 ГУРУҲ ТАЛАБАСИ НУРМУХАММЕДОВ МА’РУФЖОН НАЖИМИДДИН УГЛИ Педагогик тестология фанини ўқитишнинг илмий-назарий асослари. Мавзу режаси: 1.Педагогик тесталогия ҳақида тушунча. Педагогик тест ўтказиш тамойиллари. 2.Педагогик тест ўтказишни назорат қилишнинг зарурияти. 3.Педагогик тестология бўйича.орттирилган тажрибалар. 4.Педагогик тестни баҳолаш тамойиллари. 5.Педагогик тестологияга оид мутаффакирларнинг қарашлари. Таянч тушунчалар: Тест, тестология, педагогик тестология, фан, илмий-назарий ғоялар, тест тушунчаси, тест турлари, талаблар, усуллар, методология, педагогика, психология, педагогик тестологиянинг тавсифи, тестологиянинг фан сифатида шаклланиш босқичлари, тестология ва унинг фаолият соҳалари, тамойиллар. Тестология – шахснинг турли хил хусусиятларини махсус ишлаб чиқилган тестлар ва уларни талқин қилиш усуллари ёрдамида баҳолаш имкониятларини ўрганувчи фан бўлиб, тестолог тестологиянинг назарий ва амалий масалалари билан шуғулланувчи мутахассисдир. Таълимнинг асосий мақсади — ўқувчиларга фанлар бўйича назарий билимлар бериш, амалий кўникма ва малакалар ҳосил қилиш, уларда маънавий, ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, дунёқарашларини шакллантириш, кенгайтириш ва ривожлантиришдан иборатдир. Берилаётган билим, ҳосил қилаётган кўникма ва малакалар қай даражада ўзлаштирилганини аниқлаш ва баҳолаш ўқитувчи учун ҳам, ўқувчи учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Уларни аниқлашда эса турли шакл ва усуллардан фойдаланилади. Жумладан, савол ва жавоблар, суҳбат, ёзма ишлар, коллоквиум, семинар, синов, имтиҳонлар ўтказиш ва бошқалар. Юқорида қайд қилинган шакл ва усулларга нисбатан тест топшириқлари асосида синовлар ўтказиш ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлашда ҳамда баҳолашда анча қулай ва самарали йўллардан бири ҳисобланади. Download 26.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling