Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Дидактиканинг асосий категориялари


Download 0.83 Mb.
bet26/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Дидактиканинг асосий категориялари. Муайян фанга хос бўлган тушунчаларда инсоният томонидан ижтимоий тараққиёт жараёнида тўпланган билимлар акс этади.

Ўргатиш – ўқитиш мақсадини амалга ошириш бўйича педагогнинг тартибланган фаолияти.
Ўрганиш – англаш, машқ қилиш ва эгалланган тажрибалар асосида хулқ-атвор ва фаолиятнинг янги шаклларини эгаллаш жараёни, олдин эгалланганлари ўзгаради.
Ўқитиш – қўйилган мақсадга эришишга йўналтирилган педагог билан ўқувчиларнинг тартибланган ўзаро ҳаракати.
Таълим – ўқитиш жараёнида эгалланадиган билим, кўникма, малакалар, компетенция ва фикрлаш усуллари тизими.
Билим – маълум бир фанни назарий ўзлаштиришни акс эттирадиган инсон ғоялари йиғиндиси;
Кўникма – эгалланган билимларнинг аниқ хатти-ҳаракатдаги ифодаси, ўзлаштирилган билимларни амалиётга қўллаш усулларини эгаллаш.
Малакаавтоматлашган, бирор бир усул билан бехато бажариш, кўникманинг такомиллашган даражаси.
Компетенция – эгалланган билим, кўникма ва малакаларни кундалик ва касбий фаолиятда қўллай олиш лаёқати.
Мақсад – ўқитишнинг нимага қаратилганлиги, унинг кучлари келгусида қай йўсинда сафарбар этилиши.
Мазмун – ўқитиш жараёнида эгалланиши лозим бўлган илмий билим, амалий кўникма ва малакалар, фаолият, фикрлаш усуллари тизими.
Ташкил этиш – қўйилган мақсадни самарали амалга ошириш учун унга зарурий шаклни тақдим этадиган, аниқ мезонлар бўйича тартибланган дидактик жараён.
Шакл – ўқув жараёнининг ташқи ифодаси, унинг ички моҳияти, мантиғи, мазмуни учун қобиқ.
Метод – ўқитишнинг мақсад ва вазифаларига эришиш (амалга ошириш) йўли.
Восита – ўқув жараёнининг предметли қўллаб-қувватланиши, янги материални ўзлаштириш жараёнида ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан фойдаланиладиган объект.
Натижа – ўқув жараёнининг сўнгги маҳсули, белгиланган мақсадларнинг амалга ошганлик даражаси.
Замонавий таълим парадигмалари. Парадигма (грекча, парадеигма) сўзининг ўзи кенг маънода турмуш ва фикрлашининг бирор соҳасининг фундаментал асосларини аниқлаб берувчи ўзига хос тузилишга эга назария деб изоҳланади.

Таълимнинг янги парадигмасининг пайдо бўлиши фақат ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар билан боғлиқ бўлмасдан, у бутун маданий ривожланиш жараёнида юзага келган. Унинг шаклланишида инсонпарварлик фалсафаси ва психологияси асосий ўрин эгаллайди. Мазкур консепсиянинг асосий нуқтаи назари – ҳар бир алоҳида инсон ҳаётининг ўзига хослиги, ҳар бир шахс ноёб, индивидуал, шартсиз қадрият эканлигини эътироф этиш. Инсонпарвар фалсафа ва психология ўз-ўзини реализатсиялаш, ўз-ўзини ривожлантириш эҳтиёжини инсоннинг юксак эҳтиёжи дея эътироф этиб, инсоннинг ўз ноёблигини асраш ва ривожлантириш, инсоннинг эркинликка эришиш механизми сифатида индивидуал шахсий танловни амалга оширишни ўзида намоён этиш, қилинган танлов учун жавобгарликни бўйнига олишда уларни амалга оширишнинг муҳим шартини кўради. Шунинг учун шахснинг ривожланиши ва инсоннинг шаклланиши бошқалар билан ҳамжиҳатликда, ишонч, ошкоралик, севгига асосланган инсонпарвар муносабатларни ўрнатиш жараёнида содир бўлади.


Асосида таълимга янгича ёндашув ётадиган ғояларнинг ривожланишида психологлар ҳам муҳим ҳисса қўшишган: яқин зонадан ривожланиш ва инсон ривожланишида биргаликдаги фаолиятни роли ҳақидаги таълимот, шахснинг ҳаётий фаолиятдаги вазифалари, фикрий соҳа, инсоннинг рефлектив имкониятларининг ривожланиши, ўқув фаолияти жараёнида унинг психик ривожланиш қонуниятлари ҳақидаги тадқиқотлар, шулар жумласидандир.
Замонавий педагогик фанлардаги мақсадига (таълимий, тарбиявий), таълимнинг бош мақсади – маданиятга ёндашувга, ўқув-тарбия жараёни доирасида ҳал этиладиган вазифаларига, педагог ва ўқувчилар орасидаги ўзаро таъсир этиш тавсифига кўра парадигмалар фарқланади.


Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling