Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Анъанавий (билимга йўналтирилган) парадигма


Download 0.83 Mb.
bet27/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Анъанавий (билимга йўналтирилган) парадигма. Билимга йўналтирилган парадигмада таълимнинг бош мақсади: «Исталган қийматдаги билим, билим ва яна билимдир». Шунинг учун таълим муассасасининг роли инсоният сивилизатсияси маданий меросининг кўпроқ мавжуд унсурлари – ҳам индивидуал, худди шундай ижтимоий тартибни сақлаб қолувчи, индивидуал ривожланишга имкон берадиган зарурий, хилма-хил, муҳим билим, кўникма ва малакалар, бундан ташқари идеал ва қадриятларни узатиш ва сақлашда намоён бўлади. Шунинг учун ўқув дастурлари мазмуни таянч, асосий, билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш вақтида синовдан ўтувчи, шахснинг функсионал саводхонлиги ва ижтимоийлигини таъминлашга асосланади.
Бихевиористик (ратсионалистик) парадигма. Ратсионалистик парадигма анъанавий парадигмага қарама-қарши ўлароқ, ўзининг диққат марказида мазмунни эмас, ўқувчиларнинг турли турдаги билимларни ўзлаштиришининг самарали усулларини қўяди. Ратсионалистик таълим парадигмаси асосида ижтимоий инженерия бихевиористик консепсияси туради. Таълим муассасасининг мақсади – таълим олувчиларда ижтимоий меъёрлар, миллий маданият талаблари ва натижаларига мувофиқ, мослашувли «хулқ-атвор мажмуи»ни шакллантиради. Сунинг учун «хулқ-атвор» атамаси «барча турдаги реаксиялар, инсоний хусусиятлар – унинг фикрлаши, ҳис-туйғуси ва ҳаракати»ни билдиради.
Мазкур парадигма таълим муассасасига таълим олувчиларнинг мақбул хулқ-атворини шакллантириш мақсадида билимларни ўзлаштириш йўли сифатида қарайди, яъни ҳар қандай таълим муассасаси – бу яшаш муҳитига мослаштиришнинг таълимий механизми. Бундай ўқитишнинг асосий методларига ўргатиш, тренинг, тест назорати, индивидуал ўқитиш, коррекциялаш киради.
Инсонпарварлик (феноменологик) парадигмасининг диққат марказида ўз-ўзини ривожлантириш эҳтиёжига эга бўлган, ҳаёт субъекти, шахс эркинлиги ва маънавияти сифатидаги таълим олувчи туради. У боланинг ички дунёсини ривожлантириш, шахслараро мулоқот, ижод, диалог, шахс ўсиши учун ёрдамга йўналтирилган. Инсонпарварлик парадигмаси вакиллари ягона қараш билан ажралиб турмайди. Унинг доирасида таълимнинг хилма-хил модели амалга ошади. Уларни бола ва инсон ҳаётининг тенгсиз даври сифатида болаликка қадриятли муносабат, яъни таълим муассасасининг бош вазифаси болани ривожлантириш (ақлий, ахлоқий, жисмоний, эстетик) эканлигини эътироф этиш ягона йўналишда бирлаштирилади. Инсонпарварлик парадигмаси доирасида ҳаракатланувчи ҳар бир таълим тизими ижодий изланишга асосланиб, таълим ва тарбиянинг соф мазмуни, метод ва воситаларидан жой олади. Инсонпарварлик парадигмаси ҳам ўқитувчи, ҳам ўқувчиларнинг эркинлиги ва ижодкорлигини талаб этади.
Педагогик фаолиятнинг инсонпарварлик тамойилига асосланувчи парадигмаси қуйидаги мезонларга таянади:
– таълимнинг ижтимоийлашуви – ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнига нисбатан технократик ёндашувдан воз кечиш, улар томонидан нисбатан ўзлаштириладиган билимлар мажмуасининг педагогик ҳамда психологик хусусият касб этишини таъминлаш, ўқитувчиларда умуминсоний, умуммаданий қадриятлар мазмунида илгари сурилган ғояларга асосланган ижтимоий тафаккурни шакллантириш;
– миллий ҳамда жаҳон маданияти асослари ва уларнинг моҳиятидан хабардор бўлиш;
– таълим ва тарбия жараёнини ташкил этишда миллий истиқлол ғояларига асосланиш;
– шахснинг ўз-ўзини ривожлантириш ҳамда мустақил таълим олишга бўлган лаёқатига таяниш ва уни такомиллаштириш;
– ўқитувчиларнинг касбий жиҳатдан шакллантириш жараёнида ўқитувчи ҳамда ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боришларига эришиш;
– таълим жараёнида ўқув дастурларининг талабалар қобилияти ҳамда қизиқишларига кўра танлаб олиниши борасидаги имкониятнинг мавжудлиги;
– педагогик таълимнинг фундаментал хусусият касб этиши, яъни, ўқувчилар томонидан ўзгарувчан шароитларда шахс ижодий ривожи асосини таъминловчи инвариант билимларнинг ўзлаштирилишига эришиш;
– меҳнат бозори ҳамда ижтимоий жараёнларда юзага келувчи ҳамда доимий равишда ўзгариб турувчи эҳтиёжларга тўлақонли жавоб бера оладиган таълимни шакллантириш шу асосда касбий мослашувчан мутахассисларни тарбиялаш;
– таълимнинг узлуксизлиги, таълимнинг ҳар бир жараён босқичининг натижаланишини таъминловчи касбий таълим (кадрлар малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш) дастурларининг тизимининг яратиш ва ривожлантириш, муайян дастурни таълимнинг у ёки бу босқичида ўқитилиши ёки ўқишни бошқа типдаги ўқув муассасида давом эттира олиш имкониятини бера олиши;
таълимнинг эквивалентлиги, яъни унинг давлат таълим стандарти, миллий маданияти ва менталитет, шунингдек, халқаро меъёрларга мувофиқ даражаси.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling