Яхлит педагогик жараён тамойилларининг Ю.К.Бабанский бўйича таснифи:
педагогик жараённинг мақсадга йўналтирилганлиги;·
таълим ва тарбия мазмунининг илмийлиги;·
таълим олувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, тушунарлилик;·
тизимлилик ва кетма-кетлик;·
онглилик, фаоллик, ташаббускорлик, таълим олувчиларнинг ижод-корлиги;·
таълим ва тарбиянинг ижтимоий фойдали, ишлаб чиқариш меҳнати билан алоқаси;·
таълим ва тарбиянинг жамоавий характери;·
кўргазмалилик;·
онгли талабчанлик билан биргаликда таълим олувчи шахсини ҳурмат қилиш;·
таълим ва тарбиянинг қўлай метод, шакл ва воситаларини танлаб олиш;·
сабабийлик, онглилик ҳамда таълим, тарбия ва ривожланишининг амалий натижалари;·
тарбияга комплекс ёндашув.·
Б.Т.Лихачев таснифи:
ўқув-тарбия жараёнининг ижтимоий-қадриятли мақсадга йўналганлиги;·
таълим олувчилар фаолиятининг турли турларининг ўзаро ҳаракатини ташкил этишга комплекс ёндашувнинг амалга оширилиши;·
бутун ўқув-тарбиявий ишларнинг ҳаёт билан боғлиқлиги;·
таълим ва тарбия жараёнида ҳар томонлама баркамол ш·ахсни шакллантириш, жамоада таълим ва тарбия;
таълим олувчиларга талабчанлик ва ҳурматнинг бирлиги;·
таълим олувчилар ҳаётига раҳбарлик қилишда уларнинг ташаббускорликларини ҳисобга олиш;·
барча таълим олувчилар ҳаётини эстетизатсиялаш;·
таълим ва тарбиянинг бошқарувчилик роли;·
таълим олувчиларнинг билиш, меҳнат ва бошқа фаолиятларини рағбатлантиришни ҳисобга олиш, уларда ишга бевосита қизиқиш уйғотиш орқали ахлоқий-иродавий кучини фаоллаштириш;·
таълим олувчиларда барча турдаги фикрлашни ривожланишини ҳисобга олиш, кетма-кетлик ва тизимлилик;·
кўргазмалилик;·
тушунарлилик;·
сабабийлик.·
Умуман олганда, яхлит педагогик жараён ва унинг таркибий қисмларининг умумий ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш таълим ва тарбия жараёнининг самарадорлигига хизмат қилади.
1. Яхлит педагогик жараён тушунчасига изоҳ беринг.
2. Яхлит педагогик жараённинг компонентларига нималар киради?
3. Яхлит педагогик жараённинг қонуниятлари деб нимага айтилади?
4. Яхлит педагогик жараённинг қонуниятларига тавсиф беринг.
5. Яхлит педагогик жараённинг тамойиллари тушунчасига таъриф беринг.
6. Яхлит педагогик жараённинг тамойилларига изоҳ беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |