Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


назоратнинг оммавий (фронтал) шакли


Download 0.79 Mb.
bet54/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   97
Bog'liq
maruza

назоратнинг оммавий (фронтал) шаклида ўқитувчи ўқувчиларга материалнинг маълум бир ҳажми бўйича савол беради, ўқувчилар унга қисқа жавоб қайтаради. Мазкур сўраш кўпчилик ўқувчини назорат қилишни таъминлайди ва бутун гуруҳни фаоллаштиради. Аммо бу назоратни ўқувчиларнинг билим даражасини ҳар томонлама аниқлаш учун қўллаб бўлмайди.
назоратнинг гуруҳли шаклида ўқувчиларнинг маълум бир қисми назорат қилинади. Ўқитувчи томонидан ўқувчилар гуруҳига вазифа берилади ва уни шу гуруҳ бажаради. Лекин масалани ҳал қилишда бошқа ўқувчилар ҳам қатнашиши мумкин. Гуруҳ ишлаётган пайтда қолган ўқувчилар бўш қолмайди, улар ўртоқларининг бажарган ишларини баҳолаш учун ўз устиларида ишлаб ўтиради.
назоратнинг индивидуал шаклидан ҳар бир ўқувчининг билим, кўникма ва малакаси билан мукаммал танишиш учун фойдаланилади. Назоратнинг бу шаклида, одатда ўқувчилар жавоб бериш учун синф тахтаси олдига чақирилади.
назоратнинг комбинатсияланган аралаш шакли индивидуал назоратни оммавий ва гуруҳли шакллар билан бирлаштиришни тақозо этади. Бу назоратни ҳажми катта мавзуларни барча ўқувчилардан сўраш керак бўлган вақтда фойдаланади. Ҳар бир ўқувчига алоҳида топшириқ берилади ва бир вақтда бир нечта ўқувчини текшириш мумкин бўлади.
ўз-ўзини назорат қилиш шакли таълим жараёнида ички қайта алоқанинг бўлишини таъминлайди. Назоратнинг бу шакли психологик мезонларга асосланади. Унинг самарадорлиги ўқитувчининг касбий маҳоратига боғлиқ бўлади.

Оғзаки текшириш. Бу метод билимларни назорат қилиш ва баҳолашнинг анча кенг тарқалган анъанавий усулларидан биридир.
Оғзаки текширишнинг моҳияти шунда кўринадики, ўқитувчи ўқувчиларга ўрганилган мавзунинг мазмунидан келиб чиқиб, саволлар беради ва уларни жавоб беришга ундайди. Ана шу тарзда уларнинг ўзлаштириш даражасини аниқлайди. Оғзаки текшириш ўқувчиларнинг билимларини текширишни савол-жавоб усули асосида амалга оширилади. Ушбу усул айрим ҳолларда суҳбат усули деб ҳам аталади. Оғзаки текширишда ўқитувчи ўрганилаётган мавзуни алоҳида қисмларга ажратади ва уларни ҳар биридан ўқувчиларга саволлар беради. Бироқ ўқувчиларнинг нутқини ўстириш ҳамда уларнинг чуқур ва мустаҳкам билимга эга бўлишлари учун улардан шу ёки олдинги мавзуни бутунлай эсга туширишни талаб қилиш мумкин.
Ёзма текшириш – ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш ва баҳолашнинг энг самарали усулларидан бири бўлиб, уларнинг ижодий қобилиятларини баҳолаш имконини беради. Мазкур усулнинг моҳияти шундаки, ўқитувчи алоҳида мавзу ёки ўқув дастурининг маълум бўлимини ўтиб бўлганидан сўнг оз вақтнинг ичида барча ўқувчиларни текшириши мумкин. Ёзма текшириш назорат иши, иншо, баён, диктант ёрдамида олиб борилади. Аммо ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида бевосита алоқанинг йўқлиги сабабли унинг фикрлашини кузатиш имкони бўлмайди.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling