Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Жамоа ривожланишининг тўртинчи босқичи


Download 0.79 Mb.
bet62/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   97
Bog'liq
maruza

Жамоа ривожланишининг тўртинчи босқичи. Бу босқич унинг барча аъзолари жамоа олдида турган вазифалар асосида ўз-ўзларига талаблар қўя олишлари билан тавсифланади. Шуни айтиш жоизки, ҳар бир босқич жамоа аъзоларининг ўзига нисбатан муайян талаб қўйиши билан тавсифланади, аммо қўйилган ҳар бир талаб ўзига хос йўналиши (масалан ўйиндан умуминсоният бахти йўлида курашишига интилиш ўртасидаги фарқ) билан ажралиб туради.
Тўртинчи босқич жамоа аъзоларининг ўзига нисбатан юксак ахлоқий талаблар қўя олишлари билан аҳамиятлидир. Жамоанинг ҳаёти ва фаолияти мазмуни жамоа аъзоларининг ҳар бири учун шахсий эҳтиёжга айланади. Жамоадаги тарбия жараёни ўз-ўзини тарбиялаш жараёнига айланади. Бироқ бу ҳолат жамоанинг муайян шахсни янада ривожлантиришдаги роли ва ўрнини пасайтирмайди. Тўртинчи босқичда амалга ошириладиган вазифалар анча мураккаб ва масъулиятлидир. Мазкур босқичда жамоа олдига истиқболли, юксак ва мураккаб талабларни қўйиш учун мутлақо қулай шароит яратилади.
Ўқувчилар жамоасини шакллантириш шарт-шароитлари. Ўқувчилар жамоасини шакллантириш жараёнида қуйидаги шарт-шароитларни ҳисобга олиш лозим: педагогик талаб, жамоа фаолини тарбиялаш, жамоавий анъаналарни қарор топтириш.



Жамоани шакллантиришда жамоа аъзолари ва уларнинг фаолиятларига қўйиладиган ягона талаблар муҳим аҳамият касб этади. Ягона талаб ўқувчиларнинг дарс жараёнидаги, танаффус, синфдан ташқари ишлар вақтидаги, шунингдек, жамоат жойлари ҳамда оиладаги хулқ-атвор қоидаларни ўз ичига олади.


Ўқитувчилар томонидан қўйилган талаблар қуйидаги шароитларда ижобий натижа беради:
 қўйилаётган талаблар ўқувчи шахсини ҳурмат қилиш туйғуси билан уйғунлашган бўлиши керак;
 талаблар муайян мактаб ёки синфдаги мавжуд шароитни ҳисобга олган ҳолда қўйилиши лозим;
 жамоага нисбатан қўйилаётган талаблар аниқ бўлиши лозим;
 ўқувчиларнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, юриш-туриши ҳамда муомаласига нисбатан қўйилаётган талаблар, уларда маънавий маданиятни шакллантиришга хизмат қилиши шарт.
Талабларнинг қўйилиши жараёнида уларга ўқувчиларнинг амал қилиши устидан назорат ўрнатиш лозим. Назорат қилиб бориш турли шакллар ёрдамида амалга оширилади, чунончи, хулқ-атвор журналини юритиш, синфдаги навбатчилик учун стендда баҳоларни қайд этиб бориш ва бошқалар. Қўйилаётган талабларнинг бажарилиши юзасидан олиб борилаётган назорат мунтазам равишда, изчил олиб борилиши ва ҳаққоний бўлиши зарур. Олиб борилган назорат натижаларидан ўқувчиларни огоҳ этиб бориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Жамоани уюштириш ва жипслаштириш унда синф фаолини тарбиялаш билан чамбарчас боғлиқ. Ҳар бир ўқитувчининг жамоани шакллантириш борасидаги ҳаракати жамоанинг таянч ядросини танлашдан бошланади.
Жамоа фаолини шакллантириш жамоанинг у ёки бу фаолиятига нисбатан эҳтиёжи мазмунидан келиб чиқади. Ишончли, ишчан жамоа фаолини яратиш учун ўқитувчи ўқувчилар фаолиятини уларнинг жамоа ишларидаги иштироки, хулқ-атворини кузатиб бориши ҳар бир ўқувчининг ижтимоий фаолиятни ташкил этиш лаёқатини аниқлаши зарур.
Жамоа фаолини шакллантиришда ўқувчиларнинг жамоадаги обрўсини ҳам инобатга олиш лозим. Жамоа фаоли таркибини болаларнинг ўзлари, албатта, ўқитувчи иштирокида ва раҳбарлигида танласа мақсадга мувофиқ бўлади. Ўқитувчи жамоа фаоли билан маслаҳатлашиш асосида тарбиявий фаолиятни ташкил этади.
Жамоа фаолининг ҳар бир аъзоси зиммасига муайян вазифани юклаш, уларнинг маълум даврда ана шу вазифалар юзасидан ҳисобот бериб боришларига эришиш мақсадга мувофиқ. Ўқитувчи айнан фаолга оширилган талаб қўяди. Ўқувчилар жамоасида фаол раҳбарлигида ўз-ўзини бошқариш жамоа аъзоларидан айримларининг бошқаси устидан устун келишига олиб келмаслиги керак.
Шу боис ўқитувчи фаолни мақсадга мувофиқ фаолият юритишини назорат қилиб бориши лозим.
Ўқувчилар жамоасини шакллантиришда анъаналар муҳим ўрин тутади. Жамоа анъаналари жамоа аъзолари томонидан бирдек қўллаб-қувватланувчи барқарорлашган одатлар бўлиб, уларнинг мазмунида муносабатлар хусусияти ҳамда жамоанинг ижтимоий фикри ёрқин ифодаланади.

Кундалик фаолият анъаналари ўқувчиларнинг ўқув фаолияти (ўзаро ёрдам турлари), ва меҳнат фаолияти (кўчатлар ўтказиш, ҳашарлар уюштириш ва бошқалар)ни ўз ичига олади.
Байрам анъаналарига ижтимоий аҳамиятга эга турли воқеа ҳамда ҳодисалар билан боғлиқ саналар (хусусан, «Алифбе байрами», «Мустақиллик байрами», «Наврўз байрами», «Хотира ва қадрлаш куни» ва бошқалар)ни нишонлаш мақсадида ташкил этилган фаолият киради.
1. «Жамоа» ва «ўқувчилар жамоаси» тушунчаларига изоҳ беринг.
2. Ўқувчилар жамоасининг ўзига хосликларини санаб беринг.
3. Ўқувчилар жамоасини шакллантириш босқичларини изоҳланг.
4. Ўқувчилар жамоасини шакллантириш даражаларига доир маълумотларни топиб ўқинг.
5. Ўқувчилар жамоасини шакллантириш шарт-шароитларига тавсиф ёзинг.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling