Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Шахс онгини шакллантирш методлари


Download 0.79 Mb.
bet64/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   97
Bog'liq
maruza

Шахс онгини шакллантирш методлари ўқувчиларда маънавий-ахлоқий сифатлар, эътиқод ҳамда дунёқарашни шакллантириш мақсадида уларнинг онги, ҳис-туйғуси ва иродасига таъсир кўрсатиш усуллари саналади.

Бу гуруҳга мансуб методларнинг моҳияти шундаки, улар орқали ўқувчилар онгига жамиятда устувор ўрин тутувчи ижтимоий ғоя ва мақсадлар сингдирилади. Ўқувчиларда ғоявий онглилик ва ижтимоий фаоллик, яъни, давлатнинг ички ва халқаро сиёсати мазмунини тушуниш ва идрок қилиш кўникмаларини тарбиялаш лозим.
Тушунтириш ижтимоий онгни шакллантиришда энг кўп ишлатиладиган методдир. Тушунтиришнинг вазифаси ўқувчиларни юксак маданиятли, миллий ғурур туйғусига эга бўлиб вояга етишларини тарбиялашга ёрдам беришдан иборат.
Суҳбат. Ўқувчи шахсини ғоявий ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан шакллантиришда ўқитувчининг жонли сўзи энг таъсирчан метод ҳисобланади. Суҳбат учун мавзу танлашда унинг мазкур синф ўқувчилари учун долзарблиги, ўқувчиларнинг суҳбат мазмунига бўлган муносабатлари ва суҳбатдан кутилаётган натижани ҳисобга олиш зарур.
Ҳикоя. Ўқувчилар одатда ҳаёт ва турли адабиётлардан олинган аниқ мисоллар билан бойитилган ҳикояларни катта қизиқиш билан тинглайдилар. Уларга ахлоқ меъёрлари, халқ ўтмиши, табиий бойликлар, қаҳрамонлар ҳаёти ва жасорати, шунингдек, тарих, адабиёт ва санъат ҳақида ҳикоя қилиб бериш мумкин. Бадиий адабиёт намуналари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари – радио, телевидение, газета ва журналлар саҳифаларида ҳамда Интернет матбуотида эълон қилинган маълумотлар ҳам ўқувчилар учун қимматли материал бўлиб хизмат қилади. Суҳбат ҳам, ҳикоя ҳам ўқувчиларнинг ёшига мос мавзуларда, улар тушунадиган сўзлар воситасида адабий тилда ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Суҳбат ёки ҳикоя мавзусининг ўқувчилар томонидан белгиланиши, уларнинг самарали кечишини таъминлайди, бунинг натижасида ўқувчилар илгари сурилаётган мавзуга бефарқ қарамайдилар.
Намуна. Ўқувчилар ўз атрофидаги кишиларда ҳамма яхши ахлоқий сифатларни кўришлари ва ибрат олишлари ниҳоятда муҳим.
Ўқитувчининг шахсан ўзи намуна бўлиши, айниқса, ёшларга катта таъсир кўрсатади. Улар ўқитувчининг дарсда ва ҳаётда ўзини қандай тутишини, атрофдаги кишилар билан қандай муомала қилишини, ўз вазифаларини қандай бажаришини кузатиб юрадилар.
Ўқувчилар ўзларига яқин кишиларнинг хулқ-атворига тақлид қиладилар, Хулқ-атворлар болаларда яхши сифатларнинг, баъзан эса ёмон сифатларнинг ҳам таркиб топишига таъсир кўрсатади. Шунинг учун ўқитувчи ва ота-оналар ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзларини тута билишлари керак. Улар қаерда бўлишмасин, атрофларида болалар борлигини ҳис этишлари лозим. Катталарнинг сўзи билан юриш-туриши ва хатти-ҳаракатларида тафовут бўлмаслиги керак.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling