Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.79 Mb.
bet66/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   97
Bog'liq
maruza

Топшириқ ўқувчиларда меҳнат, ижтимоий хулқ ва ҳаётий тажриба кўникмаларини шакллантириш мақсадида қўлланиладиган метод. Ўқувчиларнинг топшириқларни жамоа бўлиб бажаришлари уларда ижтимоий хулқ тажрибаларини шакллантиришда алоҳида аҳамиятга эга. Ўқувчилар ўз кучларини умум ишига сарфлашга, жамоа учун масъулиятни ҳис этишга ўрганадилар, меҳнат қилиш ўқувчиларнинг ҳаракатларини шакллантиради, мустаҳкамлайди.
Педагогик талаб турли хатти-ҳаракатларни бажариш ҳамда фаолиятда иштирок этиш жараёнида ўқувчи томонидан амал қилиниши зарур бўлган ижтимоий хулқ-атвор меъёрлари. Педагогик талаб тарбиянинг энг муҳим методларидан биридир. Педагогик талаб маълум ҳаракатларни рағбатлантирувчи ёки унга тўсқинлик қилувчи ҳамда ўқувчини оқилона ҳаракатларни бажаришга ундовчи характерга эга бўлиши мумкин.

Рағбатлантириш тарбияланувчининг хатти-ҳаракати ва фаолиятига ижобий баҳо бериш асосида унга ишонч билдириш, кўнглини кўтариш ва уни қўллаб-қувватлаш методидир. Ўқитувчи ҳар бир ўқувчи шахсида рўй бераётган ижобий ўзгаришларни англаб олиши зарур.
Танбеҳ бериш – энг муҳим жазо чораси. Ўқитувчи ўқувчига юзма-юз туриб танбеҳ беради, буни кундалигига ёзиб қўйиш мумкин.
Уялтириш – ўқувчининг маълум хатти-ҳаракатларига жамоа ёки унинг тарбия учун масъул бўлган субъектлар (ота-оналар, васийлар, жамоатчилик вакиллари ва бошқалар) олдида баҳо бериш. Одамнинг энг нозик сезгиларидан бири уят, ор-номус ва шарм-ҳаёдир. Инсонда иззат-нафс, одамийлик қанча кучли бўлса, аввало, ўзини ҳурмат қилса, унда ор-номус, уят шунчалик кучли бўлади. Болаларни тарбиялашда шу ҳис-туйғуларни эҳтиёткорлик билан ўстириш лозим, лекин ҳадеб уялтиравериш ва қизартиравериш ярамайди. Бундан оқилона ва ўз ўрнида фойдаланиш керак, шундагина ижобий натижага умид қилиш мумкин.
Тарбия методларини танлаб олиш шартлари. Методнинг ижобий ва салбийси бўлмайди, тарбия жараёнида маълум йўлни юқори даражадаги самарали ва самарасиз дея баҳолаш мумкин эмас. Методнинг самарадорлигини у қўлланилаётган шароит нуқтаи назаридан баҳолаш мумкин.
Тарбия методларини мақсадга мувофиқ танлаш бир қатор омилларга боғлиқ:

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling