Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


ТАРБИЯНИНГ УМУМИЙ МЕТОДЛАРИ


Download 0.79 Mb.
bet63/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   97
Bog'liq
maruza

3.3. ТАРБИЯНИНГ УМУМИЙ МЕТОДЛАРИ


Тарбия методлари ҳақида тушунча. Тарбия методи (юнонча «методос» – йўл) тарбия мақсадига эришишнинг йўли. Тарбия амалиётига татбиқ этилганда, методлар – бу тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усулларидир.

Тарбия усуллари – умумий методнинг бир қисми, алоҳида ҳаракати, янада аниқлашуви. Образли айтганда, усуллар – бу қўйилган мақсадга тезроқ эришиш учун тарбиячи ўзининг тарбияланувчилари билан йўл очадиган ўрганилмаган сўқмоқ. Агар уни бошқа тарбиячилар ҳам фойдалана бошласа, у ҳолда аста-секин усуллар кенг устунли йўллар – методларга айланиши мумкин.

Амалиётда тарбия воситалари тушунчаси ҳам ажратилади. Усуллар деганда таъсир кўрсатишлар бирлиги, восита деганда, усуллар йиғиндиси тушунилади. Восита – бу усул ҳам эмас, метод ҳам эмас. Масалан, меҳнат – тарбия воситаси, бироқ уни кўрсатиб бериш, меҳнатни баҳолаш, ишдаги хатони кўрсатиш – бу усуллар. Сўз (кенг маънода) – тарбия воситаси, бироқ реплика, таққослаш – усуллар. Бу билан боғлиқликда баъзан тарбия методлари қўйилган мақсадни муваффаққиятли амалга ошириш учун фойдаланиладиган усул ва воситалар тизими сифатида аниқланади. Худди шунингдек методнинг тузилишида усуллар ва восита албатта мавжуд бўлади.

Tarbiya vositalari – bu usul ham emas, metod ham emas, usullar yig’indisi.


Тарбия методлари таснифи. Замонавий педагогикада баъзилари амалий вазифаларни ҳал этишга, баъзилари фақат назарий вазифаларни ўзида акс эттирадиган ўнлаб тарбия таснифлари мавжуд.
Методлар ўзига хос характерига кўра ишонтириш, машқ, рағбатлантириш ва танбеҳ беришга бўлинади. Мазкур ҳолатда методнинг умумий характерли белгиси ўзига хосликни, қўлланишга яроқлиликни акс эттиради. Бу таснифга методларнинг кўпроқ умумлашганлиги билан ажралиб турувчи тарбиянинг умумий методлари мустаҳкам туташиб кетади. У ўзида ишонтирш, фаолиятни ташкил этиш, ўқувчиларнинг хулқ-атворини рағбатлантириш методларини қамраб олади. И.С.Мариенконинг таснифида тарбия методлари гуруҳлари қуйидагича номланади: тушунтиршли-репродуктив, муаммоли вазиятли, ўргатиш ва машқ методлари, рағбатлантириш, тўсқинлик қилувчи, бошқариш, ўзини-ўзи тарбиялаш.

Тарбияланувчиларга таъсир этиши натижаларига кўра методларни икки гуруҳга бўлиш мумкин:


Ахлоқий меъёрлар, мотивларни ҳосил қилишга, тасаввур, тушунча, ғояларни шакллантиришга таъсир этувчи.
Хулқ-атворнинг у ёки бу турини аниқлайдиган одатларни ҳосил қилишга таъсир этувчи.
Ҳозирги вақтда ўзида тарбия методларидаги ягона мақсад, мазмун ва тартиблиликни акс эттирувчи кўпроқ объектив ва қулай методлар қўлланилади. Ана шундай тавсиф билан боғлиқликда тарбия методлари уч гуруҳга бўлинади:
Шахс онгини шакллантирувчи методлар.
Фаолиятни ташкил этиш ва хулқ-атвор тажрибаларини шакллантириш методлари.
Хулқ-атворни ва фаолиятни рағбатлантириш методлари.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling